Ҳизбуллоҳ ҳаракати сионистик режим армияси казармаларини нишонга олди
Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати босиб олинган Фаластин ҳудудларида сиоинстлар казармаларига ракета ҳужуми уюштирганини маълум қилди.
Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича бугун Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракати нашр этган баёнотида Ливан қаршилик кучлари Ғазо секторини аҳолисини қўллаб-қувватлаш билан мамлакат жанубидаги босиб олинган Ҳунайн қишлоғининг Рамим казарамасини нишонга олганини эълон қилди.
Ҳизбуллоҳ шунингдек, сиоинстик режимга қарашли, Ҳадаб-Ал-Батн базаси Ливан қаршилик кучлари томонидан 2 та ракета билан нишонга олинди деб изоҳлади.
Ливан қаршилик кучлари ҳужуми ракета ёрдамида амалга оширилган ва бу ҳужумда бир қанча сионист аскарлар ҳалок бўлган ёки яраланган.
Бундан ташқари сионистик режимга қарашлили Ҳадаб-Ал-Бастон базаси Ливан қаршилик кучлари томонидан 2 та ракета билан нишонга олинган.
Ҳизбуллоҳ кучлари сионистлар базаси ва йиғилиш марказини ҳам 3 та худкуш дрон билан нишонга олган.
Биринчи амалитёда сионистик режим жангариларининг Яфтах учувчисиз учоғлаи базаси ва иккинчи операцияда Рамут Нафтали номли сионистларнинг аҳоли пункти яқинидаги бу режим йиғилиш маҳалласи иккита дрон билан нишонга олинган.
2023 йил 7 октябр, шанба куни Фаластин қаршилик кучлари Ғазодан (Фаластин жануби) Тел-Авив позицияларига қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган кутилмаган операцияни бошлади. Қасос олиш ва мағлубиятининг ўрнини тўлдириш ва қаршилик ҳаракатларини тўхтатиш учун сионист режим Ғазо бўлагининг барча ўтиш жойларини ёпиб қўйди ва бу ҳудудни бомбардимон қилмоқда.
Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати ва қаршилик фронтинги бошқа кучлари ҳам Фаластин қаршиилкларини қўллаб-қувватлаш учун ишғол қилинган ҳудудлар шимолидаги сионистлар режимнинг ҳарбий базалари, жосуслик ва кузатув камераларини нишонга олиб бу режимнинг ўнлаб танклари, зирҳли машиналари ва транспортётарига ҳужум қилмоқда.