Ғазо секторида сионистик режим армиясининг 2 командоси ўлдирилди
Сионистик режим армияси Ғазо бўлгасига уюштирилган ҳужум чоғида ўз қўмондонлари ва аскарлари ҳалок бўлгани ва яраланганини тан олди.
Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича, ибориний тилидаги ОАВ сионистик режим армиясига таяниб Исроил режимининг Yessakher Netan ва Itai Shuham исмли 2 нафар командослари Ғазо бўлгасида уларга қарши турган қаршилик кучларига ҳужум пайтида ҳалок бўлганини тан олди деб эълон қилди.
Иброний тилидаги ОАВ шунингдек Ғазо бўлгасида кечанги тўқнашувлар давомида, сионистик режимнинг “Okets” бўлинмаси аъзоларидан бири оғир яралангани ва унинг аҳволи оғир эканлигини қўшимча қилди.
Бундан ташқари хабарлар, Ғазо шаҳрининг шимоли-ғарбий ҳудудларида олдинга силжиж ниятида бўлган сионистик режим армияси ва Фаластин қаршилик кучлари ўртасида оғир тўқнашувлар давом этаётганидан далолат бермоқда.
Хабарларда келтирилишича Ғазо шаҳрининг жануби-ғарбида жойлашган Тел-ал ҳава ҳудудида қаршилик кучлари ва босқинчилар ўртасида кучли тўқнашувлар содир бўлган.
Кеча ҳам тунда Фаластин қаршилик кучлари Ғазо шаҳри шимоли-ғарбига киришга уринган сионистик режим босқинчилар йўлида кўп сонли бомба ва гранаталарни портлатиб юборди.
Ўтган куни Ал-Жазира телеканали ҳам сунъий йўлдош тасвирлари таҳлили Ғазо секторининг шимоли-ғарбидаги танклар, транспорт воситалар ва булдозерлар, зирҳли техникалар сони 3 ноябрдаги 383 тадан 8 ноябрда 295 бирликка камайганини кўрсатмоқда деб маълум қилди.