Ливан Ҳизбуллоҳи сионистлар ҳарбий базасига ҳужум қилди
(last modified Tue, 14 Nov 2023 05:08:04 GMT )
ноябр 14, 2023 10:08 Asia/Tashkent

Ҳизбуллоҳ босиб олинган Фаластиннинг Ливан билан чегарасидаги сионистлар ҳарбий базасига ҳужум қилди.

Ал-Жазира телеканали хабарига кўра, Ғазо секторидаги Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун Сионист душман кучайтираётган Маликий базаси Ливан Исломий Қаршилик Ҳаракати жангчилари томонидан тегишли қуроллар билан нишонга олинган.

Аввалроқ Ҳизбуллоҳ кучлари Ливан ва ишғолш остидаги Фаластин чегарасида жойлашган Биранит казармаси яқинида сионистик режимнинг пиёда қўшинларини бошқариладиган танкга қарши ракеталар билан нишонга олган эди.

Бу хабарга кўра, сионист режим қўшини олдида, бу мамлакат жанубидаги Ливан Ҳизбуллоҳига оид нишонларни нишонга олганини ҳам иддао қилди.

Охирги кунларда Ливан Ҳизбуллоҳи сионистик режимнинг Ғазо секторида содир этган даҳшатли жиноятлари ва бу шаҳарда кўп сонли фаластинликларнинг қон тўкиши ортидан босиб олинган ҳудудлар шимолидаги бу режимнинг ҳарбий позицияларини нишонга олди. Бу ҳудудларда яшовчи сионистларнинг қўрқувига сабаб бўлган масала.

Охирги кунларда сионистик армия Ливаннинг чегара ҳудудларини артиллерия ҳужумлари билан нишонга олди.

Ҳозиргача ўн минглаб сионистлар қаршилик ҳужумларидан қўрқиб, Ливан билан чегарадош шаҳарларни тарк этишган.