ноябр 14, 2023 20:36 Asia/Tashkent
  • Сионистарнинг Ғазога қарши ҳужумларида шаҳидлар сони 11 минг 500 нафардан ошди
    Сионистарнинг Ғазога қарши ҳужумларида шаҳидлар сони 11 минг 500 нафардан ошди

Фаластин манбалари сионистларнинг Ғазо секторига ҳужумларида шаҳидлар сони ортганини хабар қилиб Исроил режими Ғазонинг турар -жойларини бомбалашда давом этаётганини маълум қилди.

ҲАМОС ҳаракатининг Ал-Ақсо тўфони- операциясининг 39-кунида босқинчи сионистик режимнинг кенг қамровли ҳужумлари ҳамда ёқилғи ва электр энергиясининг тўхтатиб қолгани озиқ -овқат захираларини камайгани  фожиаларни келтириб чиқарган. Тиббиёт ходимлари  ҳам жароҳатланганлар ва касаллар, хусусан алоҳида парваришга муҳтож чақалоқлар ҳаёти жиддий хавф остида қолмоқда деб огоҳлантиришмоқда.

Ал-Жазира  телеканалининг хабар қилишича, Ғазо сектори ахборот идораси раиси Салама Маъруф якшанба куни Ғазо секторидги вазият сионист босқинчиларининг инсонларни қирғин этиши сабабли ҳалокатли эканлиги бу ҳудуд очиқ тарзда оммавий қирғинларга дучор бўлганини эълон қилди.

Маъруф шунингдек ҳозиргача фаластинилк шаҳидлар сони 11 минг 500 кишидан ошгани ярадорлар сони эса 29 мингга етганинига тўхталиб улардан 5 минг 104 нафари болаар 3 минг 130 нафари аёллардир деб қўшимча қилди.

Ғазо сектори ахборот идораси раиси  ўз сўзларида Шафо касалхонаси кетма-кет 8 марта ҳужумга учрагач юздан ортиқ жасад шифохона ташқарисида ва босқинчилар уларни дафн этишга рухсат бермаяпти. Кўпгина шифохоналар Шафо касалхонаси билан бир хил вазияттга эга. 55 та тез ёрдам машинаси бевосита нишонга олинган. Тибибёт ходимлари ҳам нишонга олинмоқда деб таъкидлади.

Шунингдек Ғазо касалхонаси шифокорлари кислород оқимининг узилиши сабабли чақалоқларни инкубатордан чиқаришга мажбур бўлганларини эълон қилиб сионистик режим Ғазонинг ҳимоясиз гўдаклар ва чақалоқларни аттайин нишонга олмоқда деб  айтдилар.

Ғазодаги Шафо касалхонасида ишлайдиган шифокорлардан бири ҳам бу чақалоқларнинг 4 нафари бомба портлаши натижасида олган жароҳатлари сабабли оналаридан айрилган. Шифокорлар бу 4 чақалоқнинг ҳаётини сезариян- операция орқали сақлаб қолишга муваффақ бўлишди бироқ уларнинг оналари шаҳид бўлди деб эълон қилди.

Шифокорларга кўра қамал ва дафн қилиш учун транспортнинг имконсизлиги ва электр қувватининг узилиши туфайли 210 шаҳиднинг жасади касалхона биноси олдида ва ичкарисида чиримоқда деб хабар қилдилар.

ҲАМОС ҳаракати сиёсий идораси аъзоси Иззат Ар-Рашақ ҳам 179 шаҳиднинг жасади Ғазо шаҳрридаги Аш-Шафо касалхонаси ҳовлисида жойлашган оммавий қабрга дафн этилганини хабар қилди. 

Унга кўра бу шифохона яқинидаги 200 дан ортиқ оила 5 кун кетма-кет  сионистик режим томонидан касалхонани қамал қилиб ҳар хил ўқ ва бомбалар билан бомбардимон қилгани туфайли бу ҳудудни тарк эта олмаяпти.

Ёрлиқ