Босқинчи сионистик режим жангарилари Ғазо бўлгасидаги Шафо касалхонасига ҳужум қилди
Босқинчи сионистик режимнинг Ғазо сектори ва мазлум Фаластин халқига қарши тажовузлари ва жиноятлари энг ноинсоний ва оғир шаклида давом этмоқда ва бу режим жангариларининг ҳужумлари Шафо касалхонасининг ҳатто коридорларигача кенгайтирилди.
Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича болаларни қатл этувчи сионистлар Ғазо секторининг мазлум ва ҳимоясиз халқига қарши жиноятарини давомида, Аш-Шафо касалхонасига ҳам ҳужум қилди.
Сионистик режим армияси матбуот котиби CNN телеканали билан суҳбатида бу режимнинг Шафо мажмуасига қарши ҳужумлари ҲАМОС ҳаракати кучларини нишонга олиш ва у ерда эҳтимоли бўлган бир қанча гаровга олинганларни озод қилишга қаратилган иддао қилди.
Ҳолбуки бу касалхонада фаластлик кучлар мавжуд эмас.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам ўнлаб сионист жангарилари Шафо мажмуасининг тез тиббий ёрдам бўлинмасига бостириб киришган ва тиббиёт мажмуаси ҳудудида ишғолгарлар танклари мавжудлигини маълум қилди.
Исломий жиҳод ҳаракати эса босқинчи сионистлар Ғазо бўлгасида ҳарбий мақсадларига эриша олмаяпти, бинобарин улар Шафо касалхонасида тинч аҳоли ва беморларга зулм қилмоқда. АҚШ ҳам касалхонага бостириб кирган сиоинстлар содир этаётган жиноятларга шерикдир деб эълон қилди.
.Ғазодаги ҳукумат матбуот бўлими раҳбари ҳам ўнлаб шаҳидлар ва ярадорар Шафо касалхонаси биносида ва би сиоинстлар снайперлари сабабли бир неча кундан бери бу ерга етиб бора олмаяпмиз деб ёзди.
Норасмий маълумотлар эса Шафо шифохонаси ҳудудида бир қанча фаластинликлар сионистик режим снайперлари томонмдан шаҳид бўлганидан далолат бермоқда.
Сиоинстларнинг танклари ва кучлари Шафо касалхонасига бостириб кириб барча кириш ва чиқиш йўлларини тўсиб қўйган.
ҲАМОС қаршилик гуруҳи ҳам биз ишғолчи сионистик режим ва АҚШдаги Байден ҳукуматини сиоинстларнинг Шафо мажмуасига ҳужуми учун жавобгар сифатида биламиз деб эълон қилди.