Ал-Маядин: Байт Ханунда кўп сонли сионист аскарлар ҳалок бўлди
Ал-Маядин телеканали бугун Ғазо сектори шимолидаги Байт Ханун можаро марказида сионистларнинг кўп сонли аскари ҳалок бўлганини маълум қилди.
ИРНА хабарига кўра, Ал-Маядин телеканали ўзининг Ғазодаги мухбирининг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда маьлум қилди:Қаршилик жангчилари Байт Ханун шаҳрида кўплаб сионист аскарларни овлашга ва ўлдиришга муваффақ бўлди.
Бу мухбир қўшимча қилди:Фаластин қаршилик кучларининг, хусусан, Ғазо секторининг шимоли-ғарбий йўналишида отиш ҳажмининг ортиши сионистик режим аскарларини ҳайратда қолдирди.
У ҳам шундай деди:Қаршилик жангчилари энди нафақат шаҳарларнинг қоқ марказида, балки душман фронтининг орқа чизиғида, хусусан, Ғазо секторининг чегара ҳудудларида, шунингдек, сионистик режимнинг ҳарбий тўпланиш жойларининг марказида жанг қилмоқда.
Ал-Қассам баталонлари матбуот котиби Абу Убайда жума куни кечқурун охирги 4 кун ичида душманнинг 62 зирҳли техникаси, жумладан, танклар, транспорт воситалари ва бульдозерлари йўқ қилинганини маълум қилди.
2023 йил 15 октябрь шанба куни Фаластин қаршилик гуруҳлари ишғолчи синистик режим позицияларига қарши Ғазодан (Фаластиннинг жануби) “Ал-Ақса тўфони” деб номланган кутилмаган операция бошлади. Бу режим ўз мағлубияти учун ўч олиш ва ўрнини қоплаш ҳамда қаршилик гуруҳлари амалиётларини тўхтатиш учун Ғазо секторидаги барча ўтиш жойларини ёпиб, бу ҳудудни бомбардимон қилмоқда.
Ғарбнинг, хусусан Америка Қўшма Штатларининг ўзини ҳимоя қилиш баҳонасида сионистик режимга хавфсизлик ва ҳарбий ёрдам кўрсатиши амалда бу режим учун фаластинлик болалар ва аёлларни ваҳшийларча ўлдириш учун яшил чироқ ва лицензиядир.