Сионистик армия Ғазодаги яна бир мактабга ваҳшиёна ҳужум қилди
(last modified Mon, 20 Nov 2023 13:57:41 GMT )
ноябр 20, 2023 18:57 Asia/Tashkent
  • Сионистик армия Ғазодаги яна бир мактабга ваҳшиёна ҳужум қилди
    Сионистик армия Ғазодаги яна бир мактабга ваҳшиёна ҳужум қилди

Шанба куни Ғазо секторидаги мактабга ҳужум қилиб, ўнлаб фаластинликни ўлдирган ишғолчи армия яна бир Фаластин мактабини нишонга олди.

Фаластин Ахборот Агентлиги (Вафа) хабарига кўра, Сионистик армия бугун тушдан кейин (душанба) Ғазо секторида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва иш олиб бориш агентлигига (УНРВА) тегишли мактабни нишонга олди.

Юзлаб фаластинлик қочқинлар бошпана топган бу мактабга уюштирилган ҳужум ортидан 12 фаластинлик шаҳид бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.

Маҳаллий манбаларнинг хабар беришича, сионистлар армияси Ғазо сектори марказидаги Эл Бриж лагерининг 12-блокида жойлашган ушбу мактабни танк ўқи билан нишонга олган.

Ушбу манбаларга кўра, ўтган кунларда босқичма-босқич ушбу мактабга келган 2000 га яқин фаластинлик қочқинлар бу мактабга жойлаштирилган.

Бу ҳужум сионистлар армияси шанба куни Ғазо сектори шимолидаги Жабалия лагеридаги ал-Фахора мактабини нишонга олган пайтда амалга оширилди. Ушбу ҳужум натижасида 100 дан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлган эди. Сионист режимнинг бу ҳужуми баъзи исломий давлатларнинг қаттиқ муносабатига учради.

Бугун эрталаб сионистлар армияси ушбу мактаб яқинидаги "Индонезия" касалхонасига ҳужум қилди, бунинг натижасида камида 12 нафар фаластинлик шаҳид бўлди.