Яман кучлари сионистик режим ҳарбий нишонларига ракета ҳужум қилди
Яман қуролли кучлари воизи сионистик режимнинг босиб олинган Фаластин жанубидаги турли ҳарбий нишонларига бир неча қанотли ракеталар отилганини маълум қилди.
Яман армияси сионистик режимнинг Ғазода содир этган жиноятларига жавобан ишғол қилинган Фаластин ерларининг жанубидаги Эйлат портини ракета ва учувчисиз самолёт билан нишонга олди. Яман кучлари Қизил денгизда сионистик режим кемасини ҳам қўлга олди.
Мизан ахборот агентлигининг хабар беришича, Яман қуролли кучлари матбуот котиби Яҳё Сариь ўз баёнотида сионистик нишонларни нишонга олинганини маьлум қилиб, айтди:Яман қуролли кучларининг ракета бўлинмаси босиб олинган Фаластин жанубидаги Умм ар-Рашрашдаги ционистик режимнинг турли ҳарбий нишонларига бир нечта қанотли ракеталар билан зарба берди.
Яҳё Сариь таъкидлади:Яман қуролли кучлари сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши тажовузи тўхтамагунча ҳарбий амалиётларини давом эттирмоқда.
Аввалроқ Яман қуролли кучлари босиб олинган ҳудудларда сионистик нишонларга қарши кенг кўламли операция ўтказган эди.
Аввалроқ Яман қуролли кучлари матбуот котиби ушбу операция ҳақида айтган эди:Яман қуролли кучлари босиб олинган ҳудудлардаги ционистик режимнинг нозик нишонлари томон бир қанча учувчисиз самолётларни учирди.