Ғазо уруши ва сионистик режимнинг қулаётган иқтисодиёти
-
Ғазо уруши ва сионистик режимнинг қулаётган иқтисодиёти
Сионистик режим билан боғлиқ манбалар Ғазо урушининг бу режим иқтисодиётига бўлган салбий таъсирини ошкор қилди.
ИРНА хабарига кўра, сионистик режимнинг юқори мартабали манбалари шундай маълум қилишича, молия вазирлигининг таниқли мулозимлари ва бу режимнинг ҳарбий вазирлар маҳкамаси ўртасидаги учрашувда тақдим этилган ҳисоботларга кўра, Ғазодаги уруш бу режимга ҳар куни бир миллиард шекелдан кўпроқ зарар келтирмоқда.
Бу харажат ишғолчи армия аскарларининг маошларини ўз ичига олади, шунинг учун хавфсизлик кучларининг ҳар бир аскари кунига минг шекел олади. Унга парвоз соатлари, ёқилғи, озиқ-овқат ва ҳарбий ўқ-дорилар ҳам қўшилади.
Сионист манбаларнинг таъкидлашича, Американинг ишғолга ёрдами 9 миллиард долларни ташкил этади, бу эса ўқ-дори ва қурол сотиб олишга ажратилади.
Бошқа томондан, сионист армиянинг матбуот котиби Дониел Ҳагарий баъзи хавфсизлик кучларининг озод қилинганини маьлум қилди ва эълон қилди:Бу масалада кўплаб омиллар, жумладан, иқтисодий вазият иштирок этади.
Ҳамаснинг сионист режимга қарши Ал-Ақсо тўфони операциясидан кейин бу режим 360 мингдан ортиқ захирадаги аскарни армияга чақирди; Лекин бу чақириқ бу режимга катта харажатга тушди; Уларнинг ойлик маошларидан тортиб 1,3 миллиард долларлик бўлган иқтисодий фаолиятни тўхтатишгача, чунки захира кучлари уруш туфайли ўз ишларини тарк этган.
Ҳисоб-китобларга кўра, сионистик режим кадрлар етишмаслиги сабабли ҳафтада 600 миллион доллар йўқотади.
Сионистик режим Марказий банки ишчи кучи етишмаслиги бу режим иқтисодига катта харажат қилганини тан олди. Унда ишғол қилинган Фаластин бўйлаб мактабларнинг ёпилиши ва Ғазо ва Ливан яқинидаги чегара ҳудудларидан 144 минг ишчининг қочиб кетиши, шунингдек, ҳарбийларни урушга шай туришга чақириш киради.