Фаластинлик қочқинлар сионистик ишғол ҳаракатлари соясида Ғазога қайтмоқда
(last modified Fri, 24 Nov 2023 08:49:04 GMT )
ноябр 24, 2023 13:49 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик қочқинлар  сионистик ишғол ҳаракатлари соясида Ғазога қайтди
    Фаластинлик қочқинлар сионистик ишғол ҳаракатлари соясида Ғазога қайтди

ОАВ манбаси, инсонпарварлик сулҳининг дастлабки соатларида фаластинлик қочқинларнинг Ғазога қайтиш жараёни бошланганини эълон қилди.

Бугун (24 ноябр) жума куни эрталаб Ғазода Исломий қаршилик ҳаракати Хамас ва сионистик режим ўртасидаги урушнинг 49-кунида 4 кунлик оташкесим амалга оширилди.

Ал-Маядин тармоғи Ғазода гуманитар сулҳ бошланганидан бир соат ўтиб ҳисоботида эълон қилди:Исроил қирувчи самолётлари ва ракета ортилган учувчисиз учоқларининг Ғазо сектори ҳаво ҳудудидан чиқиб кетиши билан вазият нисбатан тинч.

Бу хабарга кўра, фаластинлик қочқинлар кўчаларга чиқди ва бошқа аҳоли жароҳатланганларни даволаш учун касалхоналарга боришмоқда, яна бир неча киши шаҳидларнинг жасадларини кўммоқда.

Ушбу ҳисоботга кўра, бугун Рафаҳ ўтиш жойи орқали 200 юк машинаси озиқ-овқат, тиббий асбоб-ускуналар ва ёқилғи Ғазо секторига кириб келмоқда.

Бошқа томондан, Ал-Ариш касалхонасидан яраланган фаластинликларни олиб кетаётган бир қанча тез ёрдам машиналари Рафаҳ ўтиш жойи орқали Мисрга олиб борилди.

Ал-Маядин тармоғи мухбири, шунингдек, ишғолчи режми аскарларининг ҳаракатлари ҳақида шундай деди:сионистлар Байт Ханун шаҳрида жойлашган ва аҳолининг олға силжишига тўсқинлик қилмоқда, сионист босқинчилар олдинга ёки ҳаракатланса, уларни отиб ташлаш билан таҳдид қилишди.

Ал-Жазира мухбирининг бугун маълум қилишича, ишғолчи исроиллик аскарлари фаластинликларни ўз уйларига қайтишларига йўл қўймаслик учун Ал-Рентиси касалхонаси ҳудудида ўққа тутган.

Бу хабарга кўра, Ғазодан яраланганларни олиб кетаётган бир неча тез ёрдам машинаси Рафаҳ қуруқлик ўтиш жойидан чиқиб кетган, шу пайтгача 16 нафар ярадор ва 14 нафар ҳамроҳ бўлган 12 тез ёрдам машинаси Рафаҳ ўтиш жойидан Мисрга йўл олган.

Бу ҳақда Фаластин маъмуриятининг Ғазодаги ахборот бошқармаси баёнот берди:сионистик режимнинг бу сукторга бостириб кириши бошланганидан бери Ғазодаги шаҳидлар сони 14854 нафарга етди.

Ушбу хабарга кўра, жабрланганлар сони 36 мингдан ортиқ кишига етган ва 7 минг киши бедарак йўқолган ва вайроналар остида қолган.