Сионистик режим армияси фаластинлик қочқинларни ўққа тутди
Сионист босқинчи кучлар Ғазо сектори шарқида юзлаб фаластинлик қочқинларга қарата ўқ узди.
Бугун (24 ноябр) жума куни эрталаб Ғазод Исломий қаршилик ҳаракати Хамас ва сионистик режим ўртасидаги урушнинг 49-кунида 4 кунлик оташкесим амалга оширилди.
Ал-Маядин тармоғига кўра, Ғазода вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш келишуви ўрнатилиши ортилганинга қарамай, сионистик ишғолчи кучлари Ғазо бўлагининг марказида жойлашган Шарқий Ал-Мағозида ўз уйларига қайтишга уринаётган юзлаб фаластинлик қочқинларга қарата ўқ узган.
Бу хабарга кўра, Рафаҳ шаҳри шарқидаги Карам Абу Салим ўтиш жойида ҳам кучли отишма овозлари эшитилган.
Сионист снайперларининг Салоҳиддин шоссесидаги Ал-Нур кўнгилочар мажмуаси чорраҳасида (Ғазонинг шимолидан жанубига) Ғазо шаҳри ва шу ҳудуд шимолидаги уйларига қайтишга уринаётган фаластинликларга ўқ узишлари натижасида икки фаластинлик жароҳатланган.
Бошқа томондан, Фаластин хабар агентлиги Сама Невс, вақтинчалик оташкесим бошланганидан кейин фаластинлик оилаларнинг уйларига қайтганини маълум қилди. Бу оилалар эълон қилди:сионистик режимнинг таҳдидлари бизни шаҳарларимизга ва уйларимизга қайтишимизга қўрқитмайди ва тўсқинлик қила олмайди.
Сионистларнинг “Кан” канали ушбу режимнинг ишғолчи армияси Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Хеврон ҳудудида Ғазодан келган 13 нафар фаластинлик ишчини ҳибсга олгани ҳақида хабар берди.
Бу ҳақда Фаластин ҳукуматининг Ғазодаги ахборот идораси баёнот берди:сионистик режим бу секторга бостириб кириши бошланганидан буён 1,5 миллион киши уй-жойини ташлаб, уйсиз қолди.