Сионистик режим қамоқларидан 33 нафар фаластинлик маҳбус озод этилди
(last modified Tue, 28 Nov 2023 05:48:19 GMT )
ноябр 28, 2023 10:48 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим қамоқларидан 33 нафар фаластинлик маҳбус озод этилди
    Сионистик режим қамоқларидан 33 нафар фаластинлик маҳбус озод этилди

Сешанба куни эрталаб сионистик режим расмийлари фаластинлик маҳбусларни исроиллик асирлар билан алмашиш бўйича келишувнинг тўртинчи босқичини амалга ошириш доирасида 33 нафар фаластинлик маҳбуснинг озод этилганини эълон қилди.

ИРНА хабарига кўра, Офер қамоқхонасидан озод қилинган фаластинлик маҳбуслар ўз уйларига қайтадилар.

Аввалроқ ҲАМАС ҳаракати фаластинлик асирларни сионист режим билан алмашишнинг тўртинчи босқичини амалга ошириш доирасида 3 нафар фаластинлик маҳбус аёл ва 30 нафар фаластинлик бола маҳбус сионистик режим қамоқларидан озод этилишини эълон қилган эди.

Қатар Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, маҳбуслар алмашинуви тўғрисидаги келишувнинг тўрт босқичи амалга оширилиши ортидан, Ҳамас 69 нафар сионист асирни, сионистик режим эса 150 нафар фаластинлик аёл ва болани озод қилганини эълон қилди.

Ғазо секторида сионист режим ва Ҳамас қаршилик ҳаракати ўртасида жума куни эрталаб бошланган тўрт кунлик оташкесим яна икки кунга узайтирилди.

Ёрлиқ