Яман қуролли кучлари: Исроил режимининг яна 2 кемасини нишонга олдик
Яман армиями матбуот котиби Исроил режими кемаларига уюштирилган ҳужумларни тасдиқлаб, сионистик режим Ғазо бўлгасига ҳужум қилишни тўхтатгандан сўнг Яман армиясининг ҳужумлари тўхташи ҳақида хабар қилди.
Ал-масира ахборот сайтининг хабар қилишича, Яман армияси матбуот котиби генерал Яҳё Сариъ кечага ўтар кечаси Яман ҳарбий-денгиз кучлари Боб-ул- Мандабда сионистларнинг иккита кемасини нишонга олганини маълум қилди. Биринчи кема денгиз ракетаси, иккинчи кема эса дрон томонидан нишонга олинган..
Генерал Яҳё Сариъ шунингдек бу кемаларга ҳужум Яман денгиз флотининг огоҳантириш хабарларига эътибор бермагани учун содир бўлганини қўшимча қилди.
Сариъ сўзларининг бошқа қисмида бу ҳужум Фаластин халқининг кўмаги ва Яманнинг Ансоруллоҳ етакчиси Абулмолик Ал-Ҳувсийнинг буйруғи ижроси доирасида амалга оширилганини билдириб, Исроил режими Ғазо бўлгасидаги фаластинлик биродарларимзга ҳужум қилишни тўхтатмагунича Қизил денгизда сионистик режим кемаларни ўтишини тўсишда давом этамиз деб эълон қилди.
Яман армияси матбуот котиби ўз сўзларида биз яна бир бор Исроил кемалари ёки сионистлар билан боғлиқ ҳар қандай кемаларига Яман қуролли кучлариг баёнотларини бузса улар қонуний нишонга айланиши ҳақида огоҳлантирамиз деб айтди.