Ғазонинг турли ҳудудларида қаршилик кучлари ва сионистлар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда
(last modified Tue, 19 Dec 2023 11:41:51 GMT )
декабр 19, 2023 16:41 Asia/Tashkent
  • Ғазонинг турли ҳудудларида қаршилик кучлари ва сионистлар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда
    Ғазонинг турли ҳудудларида қаршилик кучлари ва сионистлар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда

ОАВ манбалари, Ғазо бўлгасининг турли ҳудудларида тўқнашувлар давом этаётгани ва кучли портлашлар овози эшитилаётганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниячининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Ғазо бўлгаси шимоилдаги Жабалия ғарбий ҳудудларида фаластинлик кучлар ва сионистик режим жангарилари ўртасида шиддатли уруш ва тўқнашувлар юз берди.

Сионистик режим бомбардимончи учоқларини Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шарқидаги  икки уйга ҳаво ҳужуми натижасида 8 фаластнилк шаҳид бўлди ва улар орасида  фаластинлик  журналист Одил Зураб ҳам бор.

Бошқа томондан фаластинилк  журналист Исмоил Абумар ҳам Исроил режимининг Ғазо бўлгаси жанубига уюштирган ҳужумида камида 25 киши шаҳид бўлганини таъкидлаб  сиоинстлар Ғазо марказидаги  "Ан-Нусират" лагерини ҳам нишонга олдилар деб изоҳлади.

Сионистик режим томонидан Ғазо марказидаги " Ад-Бриж" лагеридаги фаластинлик уйларни бомбардимон этилганида  2 киши шаҳид бўди ва 3 киши ҳам яраланди.

Фаластин ССВ ҳам Ғазо шимолидаги Жабалия лагерининг бомбардимн қилинишад 16 нафар тинч аҳоли шаҳид бўлгани ва  75 кишининг  жароҳат олганини маълум қилди.

Бу вазирлик шунингдек Ғазо секторида  сионистик режимнинг  ҳужумлари натажисида шаҳид бўлган фаластинликлар сони 19 минг 453 кишига етгани ва жароҳатланганлар сони  52 минг 286 нафар эканлигини эълон қилди.