Ғазо бўлгасида шаҳидлар сони 20 минг 57 кишига етди
Фаластин ССВ, сионистик режимнинг тажовузлари бошланганидан бери, Ғазода фаластинлик шаҳидар сонини 20 минг 57 кишига етганини тасдиқлади.
"Шаҳоб" ахборот агентлигинг угунги хабарига кўра, Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз баёнотида, 7 октябрдан бери, сионистик режимнинг ҳужумлари оқибатида Ғазо бўлгасида шунингдек 53 минг 320 кишидан ортиқ жароҳатланганини маълум қилди.
Хабарга биноан Ғазода алоқа ва интернет узилиши билан бир вақтда сўнгги 48 соат иида 390 фаластинлик шаҳид бўлди ва 734 нафар жароҳатланган.
Исроил режими жангарилари бугун ҳам Ғазонинг турли ҳудудларини жумладан бу сектор шимолидаги Жабалия лагерини бомбардимон қилди. Фаластин ОАВари шаҳидлар жасадлари ва ярадорларнинг вайроналар остидан чиқариш учунишлар давом этаётганини таъкидлади.
Фаластин ССВ шунингдек шаҳидларнинг 70 фоизи аёллар ва болалар эканлигини ҳамда минлаб одамлар бедарак юқолганини ҳам қўшимча қилди.
Ҳозиргача сиооинстик режим ҳужумларида, Ғазо секторида 310 нафар тиббиёт ходими, 35 нафар маданий муҳофаза ишчилари, 97 журналист ва 136 нафар БМТнинг ёрдам ва ишлар агентлиги- UNRWA ходими ҳам шаҳид бўлган деб изоҳланган ушбу баёнотда.
Ҳисототга асосан, 280 минга яқин турар -жой яъни Ғазо секторининг 60 фоиз уй-жойлари тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган ва сионистик режимнинг давомли бомбардимонлари ва ҳужумлари сабабли вайрон қилинган биноларнинг якуний статистикаси ҳам мавжуд эмас.
Ғазо бўлгасидан фаластинликларнинг 44 фоизга яқини очликдан азият чекмоқда. Бундан ташқари қуруқ сутдан фойдаланиш эга имконияти ҳам оз ва бу эса соғлиқни сақлаш инқрозини янада кучайишига олиб келган.
Баёнотда келтирилишича, Камол Адван касалхонасида ёрдам ва тиббиёт ходимларининг йўқлиги ва сионистик режим томонидан тиббиёт марказларини бомбаридон қилиниши даволашинв а ёрдамга муҳтож одамлар учун таҳдид бўлмоқда.
Касалхоналарнинг ёпилиши ва даволаш муассасаларини етишмаслиги соғлиқни сақлаш соҳасида жиддий инқирозга олиб келган ва бу заифроқ ва муҳтожроқ қатламга кўпроқ таъсири қолдирмоқда.