Бинямин Нетаняҳу Ғазо бўлгаси урушида Исроил режимининг оғир юқотишларини тан олди
Сионистик режим бош вазири Биянмин Нетаняҳу Ғазо бўлгасида оғир жанг давом этаётгани ва сионистик режим жангариларининг юқотишлари кўпайганини тан олди.
Сионистик режим ОАВларига кўра, Исроил режимининг ички доираларида бш вазир Бинямин Нетаняҳунинг ҳокимиятдан четлаштиришни талаб қилиш ошиб бораётгани билан бир вақтда Бинямин Нетаняҳу Исроил режими армияси сўнгги 24 соат ичида Ғазо бўлгасидаги оғир талофатларини эътироф этди. Нетаняҳу Ғазо сеторидаги жангнинг харажатлари ва талофатлари оғир, аммо бизда бошқа танлов йўқ деб иддао қилди.
У Ғазо сектори урушининг Тел-авив учуну оғирлиги ва қийинлигга ҳам тўхталиб олдинда бизни оғир синов кутиб турибтди биз мағлубиятга учрамаслигимиз керак. деб айтди.
Сионитик режим армияси ҳам Ғазода яна икки жангарисининг ўлдирилганини тан олди ва шу тариқа Ал-Ақсо тўфони амалиёти бошланганидан бери сионистик режимнинг ҳалок бўлган аскарлари сони 489 нафарга етди.
Сиоинстик режим армияси Ғазодаги туннеллардан қўлга олинган 5 нафар маҳбусларнинг жасадини топилгани ва шахслари аниқланганини эътироф этди.
ҲАМОС-Фаластин қаршилик ҳараката ҳарбий бўлинмаси бўлмиш Изуддин Қассам батальонлари матбуот котиби Абуубайда ҳам якшанбага ўтар кечача бу гуруҳ кучлари 4 кун ичида 48 нафар сионист жангарисини ўлдириб ўнлаб нафарини ярадор этганини эълон қилди.
Сионистик режимнинг " Эдиот Аҳаранот " газетаси ҳам сионист жангарилари орасида ўз жонига қасд қилиш истаги кучайганини ҳам хабар қилди.