Ғазо секторини ваҳшийларча бомбардимон этилганида яна кўплаб фаластинлик шаҳид бўлди
Исроил режимининг Ғазо бўлгасига қарши ҳужумларининг 81-кунида бу ҳудуднинг турли маҳаллалари кучли бомбардимон қлинди ва унинг оқибатида бир қанча фаластинликлар шаҳид бўлди ёки жароҳаланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, босқинчи сионистларнинг Ғазонинг турли ҳудудларига шафқатсиз ҳужумлари илгаригидек давом этмоқда ва бу режимнинг жанговар "машинаси" - ҳужумлари Ғазо бўлгасида инсонларни оммавий қирғин этишда давом этмоқда. Бу ҳужумларда ҳам кўплаб фаластинлик аёллар, болалар , қариялар шаҳид бўлди. Исроил режими қирувчи самолётлари ҳам Ғазонинг шарқи ва марказий ҳудудларни бомбардимон қилди.
Сионистик режим ҳарбий қайиқлари ҳам Ғазо сектри марказидаги қирғоқбўйи ҳудудларни нишонга олди. Фаластин манбалари Ғазодаги Хон Юнис шаҳрида жойлашган Носир тиббиёт маракзи атрофида сионистик жангариларинг кучли ҳужумлари ҳақида хабар тарқатишди.
Исрил режими жангарилари Ал-мғаозий лагерини кучли бомбардимон қилди.
Фаластинлик манбалар сиоинстик режим томонидан Хон Юнис шаҳри маркази ва жануби шиддатли бомбардимон қилинганини хабар қилди.
Ғазо бўлгаси марказидаги Ал-Бриж лагери сиоинсти крежимнинг кенг кўламли бомбардимонига дуч келди. Рафаҳ шаҳри маркази ҳам бомбардимон қилинди.
Сионистик режим артиллерияси ҳам Хон Юнис марказини нишонга олди.
Исроил режимининг Ғазога қарши ҳужумлари ҳозиргача бу секторда 21 минггга яқин фаластинликлар жумладан 7700 нафр болаларни шаҳид бўлишига сабаб бўлган.