декабр 27, 2023 14:38 Asia/Tashkent

ОАВ сионистик режим армиясини Ғазонинг турли ҳудудларига қарши ҳужумларини давом этаётгани ва бу ҳужумларда яна бир қанча фаластинликлар жумладан болалар шаҳид бўлгани ва яраланганини хабар қилишди.

Исроил режими қирувчи самолётлари ва артиллерияси илгаригидек Ғазо бўлгаси жанубидаги Хон Юнис шаҳрининг шарқи ва  жанубини кучли бомбардимон қилди. Хабарга биноан  сионистик режим танклари ҳам Ғазонинг марказий ҳудудларини ўққа тутди.

Фаластиннинг Само ахборот сайтининг хабар қилишича, бугун -чоршанба куни 80 нафар фаластинлик шаҳидларининг жасади Ғазо бўлгаси жанубида жойлашган Рафаҳ шаҳридаги оммавий қабрларда дафн этилди.

Исроил режими армиясининг тинимсиз бомбардимонлари сабабли Ғазо сабаб шаҳидлар сони янада ортди ва ҳозиргача 21 минг нафардан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлган ва 50 мингдан ортиқ киши ҳам яраланган.

Бошқа хабарга кўра, ОАВ шунингдек, Ғазо секторининг турли ҳудудларида қаршилик кучлар ва сионистик режим жангарилари ўртасида шиддатли тўқнашувлар давом этаётгани ва  сионистик режимнинг ҳарбий техника ва воситалари  йўқ қилинганини маълум қилди.

Исроил режими қўшинлари Ғазо бўлгаси шимолидаги урушда бу режимнинг Гафати бригадасидан бир зобит ва икки жангариси ҳалок бўлганини эълон қилди.

Исроил режими армияси ҳам бу 3 жангарисининг ўлими билан армиясининг Ғазо бўлгаси урушида ҳалок бўлган аскарлари сони 498 нафрага етгании таъкидлади. Бу режим армияси матбуот котиби Даниэл Ҳагари ҳам сешанбага ўтар кечачи Ғазо секторида бу режимнинг яна 9 аскари ҳалок бўлганини маълум қилди.

У  бу режимнинг Ливандаги Ҳизбуллоҳнинг бир қанча позицияларига ҳужум қилганини қўшимча қилди.

Сионистик режим армияси матбуот котиби  гарча уларнинг аниқ сонига ишора қилмаган бўлса-да бу тўқнашувларда кўплаб сионист жангарилари яраланганини айтди.

Ёрлиқ