Сионистик режим армияси Мирон авиабазаси Ҳизбуллоҳ ҳужумига учраганини эътироф этди
Исриоил режими армияси матбуот котиби, Даниэл Ҳагари кечанги суҳбатида Ҳизбуллоҳ ҳаракати томонидан бу режимнинг Мирон авиабазаси нишонга олинганини тасдиқлади.
Сионистик режим армияси матбуот котиби Даниэл Ҳагари бу режим армияси воқеани текшираётганини ҳам қўшимча қилди.
Эсати ўтаиз шанба куни ҲАМОС ҳаракатининг сиёсий идораси раисининг ўринбосари Солиҳ Ал-Арурийнинг террор этилганига биринчи жавоб сифатида Ҳизбуллоҳ кучлари Мирон ҳаво базасини 62 та ракета билан нишионга олдилар. Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг ушбу ҳужумидан кейин эса " Ливан билан тўлиқ миқёсли уруш" қўрқуви сионистик режим ОАВларининг асосий мавзусига айланди ва барча таҳлиллар ҳам Тел-авив режимининг тўхтатувчи кучини юқотиш билан якунланишини баён этдилар.
Иброний тилидаги Эдиот Аҳаранот газетаси ҳам Тел-авив режими сиёсий ҳокимияти ва ҳарбий институтларининг сукунати соясида Мирон базасига қилинган ҳужум ҳақида Ҳизбуллоҳ тарқатган видеода базанинг 2 та қисми қаттиқ зарбага учрагани ва жиддий зарар кўргани кўрсатилган деб хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, ҲАМОС исломий қаршилик ҳаракати сиёсий бюроси раиси ўринбосари Солиҳ Ал-Арурий кеча оқшомида босқинчи сионистик режимнинг Бейрут чеккасига уюштирган ҳужумида шаҳид бўлди.
Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби ўз сўзларида, ҲАМОС ҳаракатининг Бейрутнинг жанубий чеккасидаги сиёсий идораси раиси ўринбосари, Солиҳ Ал-Арурийнинг террор этилиши жавобсиз қолмайди. деб айтди.
ҲАМОС исломий қаршилик ҳаракатининг юқори мартабали аъзоларидан бири Усома Ҳамдон ҳам кеча ўтказилган матбуот анжуманида шаҳид Солиҳ -Ал-Арурийнинг сионистик режим томонидан террор этилгани бу ҳаракатнинг иродасини заифлаштирамайдиганини эслатиб, сионистик режим бу ҳаракати билан ҳеч бир давлатнинг хавфсизлиги ва суверенитетини тан олмаслигини кўрсатди деб таъкидлади.