АҚШ қўшинлари Ироқни тарк этиш нияти йўқлигини маълум қилди
(last modified Tue, 09 Jan 2024 08:14:07 GMT )
Январ 09, 2024 13:14 Asia/Tashkent
  • АҚШ қўшинлари Ироқни тарк этиш нияти йўқлигини маълум қилди
    АҚШ қўшинлари Ироқни тарк этиш нияти йўқлигини маълум қилди

АҚШ Мудофаа вазирлигининг матбуот котиби, ўтказган матбуот анжуманда АҚШ ўз қўшинларини Ироқдан чиқариш ниятида эмаслигини маълум қилди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер кеча Пентагонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида  ИШИД террорчи гуруҳини баҳона сифатида келтириб,  ҳозирда мен билган ҳолда чекиниш режалари йўқ деб айтди.

Пентагон матбуот котиби ўз сўзларида  биз ИШИД террорчиларин мағлуб этишга эътибориимзни қаратишда давом этамиз деб иддао қилди.

Хабарга биноан  Ироқ ҳукуматининг даъвати асосида  Ироқда 2500 нафар АҚШ аскарлари ҳозир бўлганини иддао қилган  Патрик Райдер,  Бағдод ҳукуматидан АҚШ Мудофаа вазирлигига мамлакат аскарларии чиқариб  юбориш қарори ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ деб даъво қилди.

Бундан один Ироқ Бош вазири Муҳаммад Шиё Ас-Судоний ҳам  АҚШ коалициясининг  Ироқ суверенитетини бир неча бор бузганига муносабат билдириб, Бағдод ҳукуматининг АҚШлик босқинчиларни қувиб чиқаришга жиддий ва " қайтариб бўлмас" қатъийлигини эълон қилганди. У шунингдек қаршилик гуруҳлари Бағдоддан бу ваъдаси бажариш учун кафолат беришини талаб қилганди.

 АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳам  Ироқ қаршилик гуруҳларидан Бағдод шаҳрига бир неча соатлик сафари чоғида минтақадаги АҚШ базалари ва аскарларини нишонга олмасликни сўради.

Сиоинстик режим томонмдан Ғазо сектридаги Ал-Маъмадоний  касалхонасини бомардимон этилгани ортидан,  Ироқ Исломий қаршилик кучлари  АҚШни Ироқдаги АҚШ базаларига қарши ҳужумлар бундан кейин  бошланиши  ҳақида огоҳлантирдилар.