АҚШ ва Британия яна Яман ҳудудларини нишонга олди
Ямандаги айрим манбалар бу мамлакатнинг бир қанча шгаҳарлари ва турли минтақалари АҚШ ва Британия ҳужумлари нишонига олинганини маълум қилди.
Бугун Яманнинг Ал-масира ахборот агентлиги, ҳам АҚШ ва Британиянинг ҳаво кучларини Яманнинг Ҳудайда, Саъда, Таъиз, Дамар, Ал-Байда вилоятлариг ҳужумлари ҳамон давом этмоқда деб хабар қилди.Собирин нюс ахборот сайти ҳам Яман расмийларидан бири сўзларига таяниб АҚШ ва Британиянинг мазкур ҳудудларга ҳужумлари ҳамон давом этмоқда деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз ўтган жума куни ҳам АҚШ ва Британия кучлари Яманга қарши ҳужумларини бошлалди. Бу ҳужумлар эса Яман қуролли кучларининг ўтган ҳафталарда Фаластин халқининг Ғазо бўлгасидаги қаршиликларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қизил денгиз ва Боб-ул Мандаб бўғозидан босиб олинган ҳудудларга йўл олган сионистик режим кемаларини нишонга олганидан кейин амалга оширилмоқда.
Яман қуролли кучлари ҳам сохта сионистик режим Ғазо бўлгасига ҳужумлари тўхтамагунича бу ҳужумлар давом этишига ваъда бермоқда.