Ироқ кучлари Мосел шаҳрининг жанубий ва ғарбий йўналишида олға сари бормоқда
(last modified Mon, 21 Nov 2016 14:04:55 GMT )
ноябр 21, 2016 19:04 Asia/Tashkent
  • Ироқ кучлари Мосел шаҳрининг жанубий ва ғарбий йўналишида олға сари бормоқда

Ироқ кучлари Мосел шаҳрининг жанубий ва ғарбий йўналишида олға сари бормоқда ва ўз позициясини ушбу минтақларда янада мустаҳкаламоқда

Ироқ кучлари Мосел шаҳрининг жанубий ва ғарбий йўналишида олға сари бормоқда ва ўз позициясини ушбу минтақларда янада мустаҳкаламоқда. Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кўра, Мосел шаҳрини озод этиш амалиётида Ироқ халқ кучлари Тел Афрда ИШИД террорчилик гуруҳини қамалга олиш мақсадида ва ушбу шаҳарга кириш учун Ироқ армиясидан қурол-аслаҳа сўрашди. Тел Афр шаҳри Ироқни Сурия билан боғловчи сўнги халқа бўлади. Ироқ халқ кучлари матбуот котиби Аҳмад Асадийга кўра, Ироқ халқ кучлари Мосел шаҳрини озод этиш жангида қаҳрамонлик ва жасурлик кўрсатиб, ИШИД террорчилик гуруҳига қақшатқич зарба беришмоқда. Шу билан бирга, Ироқ армияси қўмондонларидан бири бўлмиш Сомий ал-Арийдий ҳам шундай маълум қилдики, Ироқ кучлари Моселнинг шарқий ҳудудларида ўзларига қувват тўплашмоқда ва террорчилик портлашда фойдаланиш учун тайёрланган автомобилларни уйма уй излаб юришибди. Мосел шаҳрини озод этиш амалиёти бир ой олдин бошланган эди. Айни пайтда Ироқ кучлари халқ билан ва кўчманчи қабилалар, пишмарге кучлари ва Федерал полиция ёрдамида олға сари бошришмоқда ҳамда Мосел шаҳрининг айрим марказларига етиб боришди. 

Ёрлиқ