Ливан жанубидан яна ишғол этилган Фаластин шимолига ҳужум уюштирилди
Кеча сионистик режим ОАВлари Ливан жанубидан ишғол қилинган Фаластиндаги Жалил Алиё ҳудуди ракета билан нишонга олинганини хабар қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, айрим манбалар Жалил Алиё ҳудуди томон камида 10 ракета отилгани ва бу ҳудудда кучли портлашлар овози эшитилганини ҳам қўшимча қилди.
Шунингдек Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати кеча оқшомида сионистик режим ҳарибй базасига қилинган ҳужумнинг суратлари ва видеоларини нашр этди.
Ҳизбуллоҳ шунингдек сионистик режимнинг "Maaliya Golan-Arar" казармасини нишонга олганини маълум қилди.
Бу казарма "Фалақ1" русумли ракета билан нишонга олинган деб таъидлади, Ҳизбуллоҳ ҳаракати.
Эслатиб ўтамиз, кеча оқшомида босиб олинган Шаба далаларидаги Забдин ҳарбий базасида жойлашган сионистик режим кучларининг қароргоҳи ҳам Ливан қаршилик кучлари томонидан Фалақ 1 ракетаси билан нишонга олинганди ва бу ҳужумда сионистларга аниқ талофат берилганди.