АҚШ ва Британия армиялари Яман ҳудудларини яна нишонга олди
Ясм ОАВ лари бугунги хабарида АҚШ ва Британия армиясининг Яман ҳудудига яна бир бор ҳужум қилганини маълум қилди.
Ал-Масира телеканалиниенг хабар қилишича АҚШ ва Британия кучлари Яман ғарбидаги Ҳудейда вилоятининг Ас Салиф шаҳридаги Раъс Исо ҳудудини нишонга олдилар.
Бу ҳужум натижасида қурбонлар ёки эҳтимолий зарар ва жароҳатланганлар ҳақида хабар берилмаган.
Кеча ҳам АҚШ ва Британия кучлари Яман ғарбидаги Ҳудейда вилоятидаги Ат- Таҳита ҳудудига авиазарбалар берганди.
Сўнгиг ҳафталар давомида АҚШ ва Бриоания армиялари Яман ҳудудларига қарши ҳужумлари янада кучайган.
АҚШ ва Британия Яманга босим ўтказиш ҳамда сионистик режимга Яман томонидан қўйилган блокадани тўхтатиш мақсадида Яман ҳудудларига ҳужум қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз сўнгги ҳафталар давомида, Ғазо бўлгасидаги Фаластин халқининг қаршилик кучлари қўллаб-қуватлаш мақсадида Яман армияси Қизил денгиз ва Боб-ул Мандаб бўғозидаги босиб олинган ҳудудга йўл олган бир нечта сионистик режим кемаларини нишонга олган.