Яманда АҚШ ҳарбий дрони уриб туширилди
(last modified Mon, 30 Sep 2024 08:28:32 GMT )
сентябр 30, 2024 13:28 Asia/Tashkent
  • Яманда АҚШ ҳарбий дрони уриб туширилди
    Яманда АҚШ ҳарбий дрони уриб туширилди

Бугун эрталаб Яман шимолида АҚШ учувчисиз учоғи уриб туширилди.

Эрон пресс сайтининг хабар қилишича,  Яман шимолидаги Саъда вилояти осмонида уриб туширилган дрон  MQ9 русумли дрондир.

Яман армияси аввалроқ ҳам мамлакатнинг турли ҳудудлари, айниқса Маъриб вилояти осмонида  АҚШнинг бир нечта  MQ9  дронларини / баландликдаги узоқ муддатли кузатув учун мўлжалланган ҳужумчи дрон/ тутиб олган эди.

Яман халқи ва армияси АҚШ, Британия ва барча тажовузкор кучларнинг агрессиясига қарши туриш учун мудофаа қобилиятини кучайтириш зарурлигини ҳамда Ғазо секторидаги мазлум фаластинилкларни сионистик режимнинг тажовузи тугагунича ва бу ҳудудни блокадаси якунланишига қадар қўллаб-қувватлашни таъкидламоқда.

Ёрлиқ