феврал 20, 2024 17:20 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва мустақил Фаластин давлатини барпо этишни таъкидлади
    Саудия Арабистони Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва мустақил Фаластин давлатини барпо этишни таъкидлади

Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Ғазо бўлгасида оташкесим ўрнатиш ва мустақил Фаластин мамлакатини ташкил этиш зарурлилига урғу берди.

ИРНА ахборот агентлингинг хабар қилишича Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Файсал бин Фарҳон Ол Сауд " Франц 24" телеканали билан суҳбатида, минтақавий уруш бошланишидан хавотир билдирди ва  Ғазо секторида давом этаёган уруш минтақадаги можароларнинг авж олиши хавфини оширади ва ҳар қандай вазиятда кескинлик тарақалишининг олдини олиш барча давлатлар зиммасидадир деб эълон қилди.

Саудия Арабистони ТИВ раҳбари бу суҳбатида Эрон Ислом республикаси билан Ғазо бўлгасидаги уруш бўйича маслаҳатлашувлар ҳақида ҳам тўхталиб албатта бу масала қўшни давлатлар жумладан Эрон билан ҳам муҳокама қилинади ва фикр алмашилади  ва Риёз ҳукумати эса барча мамлакатларга Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, кескинлик ва можаронинг давом этишига йўл қўймаслик муророжаатини йўллайди деб изоҳлади.

Файсал бин Фарҳон ўз сўзларида, Риёз ҳукумати Ғазода ўт очишни тўхтатиш, сионистик режим кучларини олиб чиқиш ва Фаластин давлатининг барпо этишга тайёргарлик кўришдан олдин Исроилнинг геноцид режими билан алоқалар ўрнатиш борасида музокаралар олиб бормайди деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтами, сионистик режим Ғазо халқи ва  бошқав фаластинликларга қарши ҳужумлар бошланганига 137 кун бўлди ва бу жиноятлар натижасида ҳозиргача 29 мингга яқин фаластинилк шаҳид бўлган.

Ёрлиқ