Сурия армияси 60 нафар террорчини йўқ қилди
Сурия армияси ва бу мамлакатнинг баъзи ҳудудларида жойлашган Таҳрир-аш-Шом номидаги террорчи гуруҳи кучлари ўртасидаги тўқнашувларда камида 60 террорчи ҳалок бўлди.
Сурия қуролли кучлари ва Исломий қаршилик кучлари томонидан бу мамлакатнинг турли минтақаларида доимо кетма-кет мағлубиятга учраган " Таҳрир-аш-Шом" террорчи гуруҳи /Ан-Нусра жабҳаси/ илгаригидек Туркия ҳукумати кўмаги в аҳимояти билан дееслакация зонналари сифатида танилган ҳудудларда террорчилик фаолиятини давом эттиришни тўхтатгани йўқ.
Сурия армиясининг бу мамлакат шимолидаги Ҳалаб-Алеппо шаҳрининг ғарбий чеккалари ва Идлиб вилоятининг чеккаларидан " Таҳрир-аш-Шом" террорчи гуруҳи позицияларига қилган ҳужумларида кўп сонли террорчилар ҳалок бўлди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Сурия мамлакати қуролли кучлари бўлинмалари " Таҳрир-аш-Шом" террорчилик гуруҳининг Ҳалаб ё ўзи Аллепонинг ҳарбий ҳудудига уюштирган ҳужумини бартараф этиб бир қанча терорчиларни йўқ қилишга муваффақ бўлди.
ИШИД террорчи -такфирий гуруҳи ва бошқа террорчи гуруҳлар Сурия ва Ироқда 4 йиллик кенг кўлами террорчилик амалиётлари ва бу икки давлатнинг асосий қисматларини босиб олгач 2017 йилда парчаналиб мағлубиятга учраган бўлса-да аммо шунга қарамай. бу террорчиларни тарқоқ гуруҳчалари ва Ироқ ва Суриядаги қолдиқлари тинч аҳоли ва ҳарбий кучларга қарши терактларни давом эттирмоқда.