Яман армияси томонидан АҚШнинг 5 -чи дрони уриб туширилди
(last modified Tue, 21 May 2024 11:41:49 GMT )
май 21, 2024 16:41 Asia/Tashkent

Яман армияси матбуот котиби бу мамлакат қуролли кучлари томонидан бешинчи илғор АҚШ учувчисиз учоғи йўқ қилинганини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Яман армияси матбуот котиби, Яҳё Сариъ яманликлар  Фаластин мазлум халқини қўллаб-қувватлаш ва АҚШ ва  Британиянинг Яманага қарши тажовузига жавобан Ал-Байда вилоят ҳаво ҳудудида агрессив миссияларни бажараётган  АҚШнинг   MQ-9 дронини уриб туширди деб қўшимча қилди.

Яман армияси матбуот котибнинг хабар қилишича,  АҚШ учувчичиз учоқлаври Яман қуроли кучлари томонидан ишлаб чиқарилган ер-ҳаво ракетаси билан уриб туширилган.

Мазкур амалиёт билан Яман қуролли кучлари " Ваъда қилинган ғалаба"ва " Муқаддас жиҳод" жангларида шу турдаги 5 та дронни уриб туширишга муваффақ бўлган.

MQ-9 учувчисиз учоқлари эса АҚШнинг  General Atomics  томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб нархи 32 миллион доллардан ошади.

Яман армияси матбко котиби шунигдек бу мамлакат кучлари АҚШ ва Британиянинг Яманга қарши ҳужумлари қаршисида туриш ва блокадани олиб ташлаш ва сионистик душманнинг Ғазода мазлум фаластинликларга қарши тажозузини тўхтатиш учун мудофаа салоҳиятини ошириш мақдсадида ҳарбий амалиётларни давом эттиради деб аниқлик киритди.