Намойишчилар Ғазода уруш давом этиши сабабли Истанбулдаги Исроил консуллигига ўт қўйшди
Ғазодаги уруш ва фаластинликларнинг қато этилишини давом этар экан, намойишчилар Туркиянинг Истанбул шаҳридаги сионистик режимниннг консуллиги биносини ёқиб юборишди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ғазо секторида урушнинг давом этиши ва фаластинликларнинг қатл этилиши билан минглаб намойишчилар нмитинг ўтказиб қирғинчи сионисти крежимнинг Истанбулдаги консуллигига ўт қўйди. Сўнгги жиноятда босқинчи сионистик режим жангариларини Рафаҳ шаҳрининг шимоли-ғарбидаги чодирлар ва қочқинлар турар-жой марказларини 7 та ракета ва йирик бомбалар билан бомбардимон қилди ва бу ҳужумда камида 41 фаластинлик шаҳид бўлди ва ўнлаб нафар жароҳатланди.
Фаластин ҳукуматининг Ғазо секторидаги ахборот базаси идорасини хабар қилишича, сўнгги 24 соат ичида қирғинчи сионистик режим армияси Рафаҳдаги 10 дан ортиқ фаластинлик қочқинлар турар-жой марказларини бомбардимон қилди ва бу вақтда шунингдек 190 дан ортиққ фаластинлик шаҳид бўлди.
ҲАМАС ҳаракати ва Фаластин Ислом жиҳоди ҳам Рафаҳ шаҳри шимоли-ғабида сионист режим қўшининг оммавий қирғин қилишларига алоҳида баёнотлари билан билдирган муносабатларида бу жиняотларни Халқаро суднинг яқинда чиқарилган ушбу шаҳарга ҳужумларни тўхтатиш зарурлиги ҳақидаги қарорига очиқдан -олчиқ эътиборсизлик ва ҳақорат сифатида баҳоладилар ва АҚШ ҳукумати ва бу мамлакати президенти Жо Байден уни бу жиноят учун жавобгар деб эълон қилдлилар.
Халқаро суд сионистик режимнинг Рафаҳдаги ҳарбий амалиётларини зудлик билан тўхтатиш тўғрисида буйруқ берди ва бу ҳудудга гуманитар ёрдам олиб кириш учун Ғазо сектори жанубида жойлашган Рафаҳ ўтиш жойини қайта очишга чақирди.