май 29, 2024 13:58 Asia/Tashkent
  • Дунёнинг турли давлатларининг расмийлари Исроил геноцид режимининг Рафаҳга қарши ҳужумини қоралади
    Дунёнинг турли давлатларининг расмийлари Исроил геноцид режимининг Рафаҳга қарши ҳужумини қоралади

Дунёнинг турли давлалари расмийлари Ғазо бўлгаси жанубидаги Рафаҳга қирғинчи сионистик режимнинг ҳужумларини кескин қоралади.

Сионистик режим  аармияси ўтган якшанба акуни ярим тунда  Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳридаги қочқинлар лагерига ҳужум қилиб камида, 45 нафар фаластинилкни, жумладан  аёллар ва болаларни шаҳид қилди  ва бу ҳужумда 249 киши ҳам яраланди. Ўтган жума кун 24 -май ҳам Халқаро суд сионистик  режимнинг Рафаҳдаги ҳарбий амалиётларини зудлик билан тўхтатишга буйруқ берди ва Ғазо бўлгасида гуманитар ёрдам олиб кириш учун Рафаҳ ўтиш жойини қайта очишни талаб қилди. Халқаро суднинг бу қарори халқаро миқёсда ҳам кенг маъқулланди.

АҚШ Конгресси аъзоси Алесандрия Окасо Кортез ҳам сионистик режимнинг Рафаҳга ҳужумини ҳимоя қилиб бўлмайдиган жиноят эканлигини маълум қилди. Нидерландия Бош вазири Марк Руффе сионистик режимдан Халқаро суд  (ICJ) қарорига риоя қилини ва Рафаҳ шаҳридаги ҳарбий амалиётларни тўхтатишни сўради. Нидерландия бош вазирига кўра сионистик режим ҳаво кучларининг Рафаҳдаги қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумининг даҳшатли тасвирлари бутун дунё давлатларига Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарулигини яна бор эслатди.

Ирландия ТИВ раҳбари Майкл Мартин ҳам Европа Иттифоқи йиғилишида илк бор Исроилга қарши санкциялар ҳақида муҳим муҳокама бўлганини таъкидлади.

Куни кеча Европа Иттифоқи ТИВ раҳбарлари Тел-авив Халқаро суд (ICJ нинг Рафаҳга қарши ҳарбий ҳужумни тўхтатиш ҳақидаги буйруғига амал қилмаса, сионистик режимга қарши санкциялар қўллаш имкониятини биринчи марта жиддий муҳокама қилиши ҳақида суҳбатлашди.

Ёрлиқ