Таҳлил : сионистлар афро-америкаликлар ниқоби остида Фейсбукда мусулмонларга ҳужум қилмоқда
Meta тадқиқотчилари бугунгача сиоинстик режимнинг 510 та Facebook аккаунти, 11 саҳифа, 32 Instagram аккаунти ва ташвиқот фаолиятига алоқадор бир гуруҳни аниқлашди.
Endgadget Metaдан иқтибос келтирган Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Facebook ва Instagram платформасида инфилтрация кампаниясини олиб бориш учун сохта Facebook аккаунтиларидана фойдаланган сионистик маркетинг компаниясини аниқланган.
Сионистик режимнинг ушбу кампанияси АҚШ ва Канадаги аудитория ва фойдаланувчиларини нишонга олди ва сиоинстик режимнинг фаластинликларга қарши уруши ҳақида сохта контенгтни чоп этди.
Бу ҳисоблар ўзларини яҳудий талабалар, афро-америкаликлар ва ташвишли фуқаролар сифатида ҳамда сионистик режимнинг ҳарбий ҳаракатларини олқишловчи постлар билан бўлишди ва БМТнинг фаластинлик Қочқинларга Ёрдам ва иш топиш агентлиги (UNRWA) каби Исроилнни танқид қилувчи муассасаларга ҳужум қилиб келмоқда. Мета нашри тарқатган маълуотларга асосан, улар Канададаги исломофобия ҳақида ҳам фикр алмашган ва мусулмонларни либералларнинг душманлари сифатида кўрсатишган.
Бу ҳисобот эса мазкур аккаунтлар ортида турган одамлар оммавий ахборот воситалари ва бошқа жамоат арбоблари саҳифаларига оммавий фикр-мулоҳазалар ёзиб психологикк босим ўтказади.