июн 08, 2024 16:47 Asia/Tashkent
  • ИҲТ сионистик режим номини БМТ қора рўйхатига киритилишини олқишлади
    ИҲТ сионистик режим номини БМТ қора рўйхатига киритилишини олқишлади

Ислом ҳамкорлик ташкилоти БМТ Бош котибининг сионистик режим номини бу ташкилот қора рўйхатига киритиш қарорини олқишлади.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш мазкур ташкилотдаги Тел-авив делегациясига мазкур босқчинчи режимни БМТнинг болалар қотили режимлар қора рўйхатига киритишини маълум қилиб, уят рўйхати номи билан танилган бу рўйхатга болалар ҳуқуқларини поймол қилган давлатлар, партиялар ва  ташкилотлар киритилади деб изоҳлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ислом ҳамкорлик ташкилоти кеча ўз баёнотида сиоинстик режим томонидан Ғазодаги фаластинлик қочқиларга ёрдам бериш ва иш билан таъминлаш агентлигига  (UNRWA) қарашли мактабнинг нишонга олиниши ва бунинг натижасида камида 40 киши шаҳид бўлганини қоралаб, сиоинстик режим номининг  болалар ҳуқуқларини поймол қилувчиларнинг шармандали ва қора рўйхатига киритилишини олқишлади.

Расмий статистик маълумотларга биноан, 8 ойлик Ғазо урушидан бери /ўтган йил 7 октябрь/ 36 минг 500 дан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлди ва Ғазо бўлгасидаги фуқаролик инфратузилмасининг қарйиб 70 фоизи жумладан мактаблар, турар-жой уйлари ва шифохоналар вайрон бўлган.

Ёрлиқ