июн 12, 2024 16:43 Asia/Tashkent
  • Нега минглаб исроилликлар Грецияга кўчиб ўтмоқда?
    Нега минглаб исроилликлар Грецияга кўчиб ўтмоқда?

Иброний тилидаги ОАВларнинг хабар қилишича, Ғазо бўлгаси уруши бошлангач /Ал-Ақсо тўфони амалиёти/ сиоинстларнинг ишғол қилинган ҳудудлардан ташқарига қочиш ва Грецияда доимий яшаш учун боришлари сезиларли даражага ошган.

Сионистик режимнинг Ҳааретц газетасининг иқтисодий версияси бўлган  De Marker" иқтисодий газетаси Исроилнинг Грецияга иммиграцияси билан боғлиқ янги воқеа ҳақида ошкор қилди.

Тасним ахборот агентлигинг иброний тилидаги тамоғига асосланиб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, минглаб исроилилк оилалар ҳозирда  Грецияни вақтинчалик ва ё доимий бошпана сифатида танлаган ва  исроилликларни Грецияга келиши сабабли бугунги кунда квартира сотиб олиш талаби таклифдан анча ошиб кетган.

Демаркер газетаси мухбири кўп йиллар давомида Грециянинг Ива оролиа кўчмас мулк риелтори бўлшан 65 ёшли Дрор Рауфман билан суҳбатлашди.

Бу риелтор ўз сўзларида иммиграция тўлқини Афина томон кетмоқлда аммо сиз  Kibsiya ва Glivada да исроиллик муҳожирларнинг сезиларли мавжудлигига гувоҳ бўласиз. Бугунги кунда Грециянинг Афина шаҳри шимолида юзлаб исроиллик оилаларни учраш мумкин ва улар ҳатто ўзлари учун яҳудий болалар боғчаси ва мактадларни ташкил қилган деб қўшимча қилди.

Ҳисоботнинг бошқа қисмида эса бу ерга келган исроилликларнинг кўпчилигида қайтиш нияти йўқ улар қолиш учун шу ерга келган деб маълум қилинган.

Юнонистонинг Афина шаҳрида яшовчи исроиллик ва Грециядаги исроилликларнинг ижтимоий тармоқларидан бирининг директори Tanya Koritxi" буиброинй тилидаги ОАВ билан суҳбатда, мен Исроилга қайтиш учун ҳеч қандай ният ва сценария кўрмаяпман деб таъкидлади.

Ёрлиқ