Исроил ахлоқи зўрловчиларни қандай тарбиялайди?
(last modified Sun, 25 Aug 2024 13:29:58 GMT )
август 25, 2024 18:29 Asia/Tashkent
  • Исроил ахлоқи зўрловчиларни қандай тарбиялайди?
    Исроил ахлоқи зўрловчиларни қандай тарбиялайди?

Сионистлар омон қолиш учун " доимий уруш" да ҳар қандай ҳаракат , ҳатто ғайриинсоний бўлса ҳам оқланади деб ҳисоблашади.

Фаластинликларга нисбатан содир бўлган даҳшатли зўрлаш ҳодисасининг маънавий-психологик жиҳатларини таҳлил қилиб,  сионизмнинг мафкуравий  жиҳатларини ҳамда таълим тизимини очиб бера оламиз. Шу боис уни ўрганиш алоҳида аҳамиятга эга. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, унинг бир қисмини қисқача кўриб чиқишга ҳаракат қилиш керак.

Сўнггги ҳафталарда Negev чўлидаги Тиман тўғони қамоқхонасида исроиллик қўриқчилар томонидан фаластинлик маҳбусларни гуруҳ бўлиб зўрлангани тасвирлари эълон қилиниши халқаро миқёсда кескин муносабат ўйғотди. Бу воқеа ниҳоятда  ҳайраланарли бўлса-да, Исроил жамиятининг бир қисми бу ғайриинсоний  ҳатти-ҳаракатни ҳимоя қилди. Чиқарилган видеоларда фаластинлик маҳбусларни зўрлаш билан шуғулланган ўн нафар аскар ҳибсга олиниши ортидан жумладан баъзи ҳукумат вазирлари томонидан бу одамларни қўллаб-қувватлаш учун норозилик тўлқини пайдо бўлди.

Бу хусусда Исрол жосуслик вазири Бен Гоэр ҳам хавфсизлик учун гуруҳ бўлиб зўрлашга ижозат берилади деб айтди.

Бундан ташқари сионистик режим молия вазири  Bezalel Smotrich  зўрлаш ҳодисасининг ўзи ҳақида қайғуриш ўрнига ушбу видеонинг тарқалишидан ғазабини билдирди ва бу видеоларни фош қилган одамларни тергов қилиш ва жазолашни талаб қилди.

Ушбу ҳодисалар сионистик жамиятининг асосий оқимидан ташқарида бир неча экстремистлар билан чегараланиб қолмайди. Аксинча бу сионистларнинг ахлоқий тизимидаги кенгроқ муаммони кўрсатади. Сўнгги 10 йилликлар давомида  сионистик режими мунтазам равишда фаластинликларни инсоний қадриятларидан маҳрум қилиб кўрсатади ва уларни исроилликларга қараганда пастроқ ахлоқий меъёрларга эга одамлар сифатида баҳолади. Бу ҳаракат ва жараён  ОАВда фаластинликларнии инсоний кимлиги ва ўзлигидан маҳрум қилиш ва уларни биологик мавжудотларга айлантиришга интилади.

сионистларнинг жиноятлари

 

Бошқача қилиб айтганда, фаластинликлар "инсон ҳайвонлари" сифатида танилган. Мустамликачиликка қарши файласуф  Frensis Fanon мустамликачиларнинг бу жараённи тасвирлаганидек.

Фаластинликлар ахлоқий жиҳатдан қобилиятсиз ва қадрсиз сифатида кўрилади. Шу боис уларга нисбатан зўравонлик, тажовуз қилиш нафақат ахлоқсизлик, балки айрим ҳолларда ахлоқий ҳаракат сифаида оқланади.

Шу тариқа бу тажовузларни амалга оширган Исроил режими аскарлари  ўзларининг маънавий  устунликлкари ва бошқа томоннинг ғайриинсонийлигига ишонишлари сабабли ўзларини айбдор ҳис қилишмайди ва улар Исроил жамиятнинг катта қатламлари томонидан қўллаб-қувватланади.

Шундай қилиб,  сионистик режимнинг ўз аскарларининг " ахлоқий устунлигини" таъкидлагагн қадриятлар тизими , фаластиникларга нисбатан зўравонликни оқлайдиган тарзда ишлаб чиқилган. Исроил режимининг  асосий оммавий  ахборот воситалари эса одатда, бу режим армиясининг Фаластин фуқароларини уруш зоналаридан эвакуация қилиш буйруғи каби ҳаракатларини  Исроил  армиясининг гўё ахлоқий  "фазилатлари"га  далил сифатида кўрсатади. Ҳақиқат шундаки, бу фуқаролар кичикроқ ва хавфсизроқ ҳудудларда қамалиб охир-оқибат у ерда нишонга олинади.

Сионистик режим омон қолиш учун ушбу " доимий уруш"да ҳар қандай ҳаракатни оқлашга ишонишади.

Қолаверса, Ғарб ирқчилик нуқтаи назаридан Исроил режимининг Ғарб цивилизацияси вакили сифатида Яқин Шарқ-Ғарбий Осиё "ваҳшийлиги"га қараши  курашиши керак деган ишонч Исроил режимининг фаластинилкларга нисбатан зўравонлигини яна бир асослаб беради.

Ниҳоят бу нотўғри яҳудий-сионистик  қадриятлар тизимининг натижаси бугунги одамлар учун маънавий  таназзулдан бошқа нарса эмас. Бир гуруҳ  зўрлаш каби даҳшатли ҳаракатларни оқлашга олиб келиши мумкин бўлган дегенарация. Урушларда унга тақлид қилиш ҳам турли жамиятларга таҳдил солади. Ўзининг ирқий устунлигига қатъий ишонч билан қуролланган ахлоқий таназуллдан кўра хавфлироқ нарса йўқ.