Яҳудийлар қўзғолони; "Benguir" томонидан сионистларнинг махфий ниятларини ошкор қилинганига нисбатан аксиламаллар
(last modified Wed, 28 Aug 2024 11:12:00 GMT )
август 28, 2024 16:12 Asia/Tashkent
  • Яҳудийлар қўзғолони;
    Яҳудийлар қўзғолони; "Benguir" томонидан сионистларнинг махфий ниятларини ошкор қилинганига нисбатан аксиламаллар

Баъзи Фаластин гуруҳлари ва исломий давлатлар сионистик режим ички жосуслик вазирининг Масжидул Ақсо ҳақидаги провакацион баёнотларини кескин қоралаб бу муқаддас жойнинг тарихий ва ҳуқуқий мақомига ҳурмат кўрсиатиш зарулигини таъкидламоқда.

Сионистик режимнинг ички жосуслик вазири экстремизм билан танилган  Итмар Бен Гуэр яқинда Ал-Ақсо масжиди ҳудудида синагога қуришни режалаштираётганини маълум қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, сионистик режим мерос вазирлиги ҳам сионистларнинг Масжид-ул ақсога ҳужумини қўллаб -қувватлаш учун 2 милион шекел /500 минг доллар/ бюджет ажратишини хабар қилди.

Исроил босқчинчи режимининг бу ҳаракатлари ортидан Эрон ТИВ -и матбуот котиби Носир Канъоний  X каналида шундай ёзди: жиноятчи сиоинстик режим вазирлар маҳкамаси Ал-Ақсо масжиди билан боғлиқ ғаразли режаларни амлага оширишга ҳаракат қилмоқда. Ҳатто Ақсо масжидида синагога қуриш ниятини уйламай ҳайқирмоқда.Эрон Ислом республикаси эса  бу каби баёнот ва режаларни кескин қоралаб, Ал-Ақсо масжидиниг муқаддас жойига ҳар қандай тажовуз ва сиоинстларнинг ислом умматининг қизил чизиқларини кесиб ўтишдаги янги можароларири ҳақида огоҳлантирди.

Иордания ТИВ раҳбари Айман Ас-Сафадий, ҳам X ижтимоий тармоғида қуйидагича ёзди: БМТ Хавфсизлик кенгаши зудлик билан Ал-Ақсо масжидидаги муқаддас жойларда халқаро ҳуқуқнинг бузилишига чек қўйиш учун самарали чоралар кўриши керак. Саудия Арабистони ТИВ-и ҳам мусумонларнинг ҳис-туйғуларини қайта -қайта ранжитишни бутун дунё қабул қилмайди деб эълон қилди. Саудия Арабистони  Ал-Ақсо масжидининг тарихий ва ҳуқуқий мақомига ҳурмат кўрситиш зарулигига чақирди.

Фаластин маъмурияти ҳам "Ben Guer"нинг баёнотларига кўрсатган аксиламалида бу унинг сионистларнинг минтақани диний урушга тортиш ҳаракатларининг давоми сифатида қабул қилган қарордир дея изоҳлади.

Ёрлиқ