Сионистик режим ОАВлари Ғарбий Соҳилдаги фаол қаршилик батальонлари статистикасидан хавотирга тушган
Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида сионистик режимга қраш фаластинлик қаршилик кучларнинг қаршилик кўрсатиш амалиётлари кучайиши билан бир вақтда сионистик режим ОАВлари бу ҳудудда фаол қаршилик кўрсатиш батальонлари сонидан хавотир билдирди.
Фаластин қаршилик гуруҳлари Ғарбий Соҳида сионистик режим жангарилари ҳужумининг тўртинчи кунида қаршилик кўрсатиб, босқинчиларга оғир зарбалар бераётган бир вазиятда сиоинстик режим манбалари, Иордания дарёсининг Ғарбий соҳилидаги фаол қаршилик ячейкалари статистикаси ҳақидаги хавотирли фактларга ишора қилмоқда.
Исроил режими ОАВлари айни пайтда Ғарбий Соҳилда 23 та қаршилик батальонлари фаолият кўрсатмоқда. Бу Ғазо секторидаги батальонлар сонидан икки баробар кўп деб эълон қилди. Аммо Жениндаги Ал Ақсо шаҳидлари, Қудс ва Мужоҳидлар номли батальонлар ҳам тўқнашувнинг турли ўқларида сионистик режим босқинчиларга қарши курашаётгани ва улар қурол ва портловчи моддалар билан сионистларни нишонга олаётганини эълон қилди.
Шунингдек маҳаллий матбуот Женин ғарбида жойлашган " Барқин" шаҳарчасида фаластинлик қаршилик кучлари билан сионистик режимнинг босқинчи аскарлари ўртасида шиддатди тўқнашув содир бўлганини хабар қилди. Ўтган ҳафта сионистлар армияси Ғарбий Соҳилнинг шимолий вилоятларига ўзларининг оммавий ҳужуми бошланганини эълон қилди. Бу ҳужумда бир қанча фаластинилклар шаҳид ва ярадор бўлди. Мазкур ҳудудлардаги инфратузилма ва объектларининг бир қисми ҳам сионистлар томонидан вайрон қилинган.