Исроил ОАВлари эътироф этди: ҲАМОС ўз кучини тиклади
(last modified Wed, 04 Sep 2024 13:05:16 GMT )
сентябр 04, 2024 18:05 Asia/Tashkent
  • Исроил ОАВлари эътироф этди: ҲАМОС ўз кучини тиклади
    Исроил ОАВлари эътироф этди: ҲАМОС ўз кучини тиклади

Сионистик режим ОАВлари Ғазодаги барча ҳужумларга қарамай, ҲАМОС ҳаракати сектор шимолидаги ҳарбий салоҳиятини тиклади деб тан олмоқда.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  сионистик режимнинг 13-канали хафсизлик манбасига таяниб, Ғазодаги барча ҳужумларга қарамай, ҲАМОС ҳаракати  Ғазо сектори шимолидаги ҳарбий салоҳиятини тиклаб 3000 та янги кучни жалб қилган деб маълум қилди.

Сионистик режимнинг " Маарив" газетаси ҳам бу режимнинг қаршиликни йўқ қилиш режалари муаффақиятсизликка учраганини  тан олиб, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу  ҲАМОС билан жангда оғир мағлубиятга учради деб ёзди.

Ғазо секторига қарши қарийб 11 ой давом этган  урушда бу зоннанинг турли ҳудудларида босқинчи сионистик режим ҳарбийлари ва қаршилик кучлари ўртасида шиддатди тўқнашувлар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз Исроил режими 2023-йил 7-октябрида  ҲАМОС ҳаракатини йўқ қилиш ва ўз асирларини қайтаришдек эълон қилинган икки мақсад билан урушни бошлади ва бу уруш ҳалигача давом этмоқда ва сионистлар ўз мақсадларига эришгани йўқ.

Ғазо бўлгасига қарши урушнинг жараёни ва сионистик режим жангариларининг ҳалок бўлганига ишора қилган  сионистик режим ОАВАлари  бу режим бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг 11 ой ичида урушда ғалаба қозониш ва ҲАМОС ҳаракатини йўқ қилиш ҳақидаги ваъдалари  бўш ва демагогик эканлигини таъкидлашмоқда.