Исроил режими Ливан Ҳизбуллоҳининг кучли ракета ҳужумларини тан олди
Сионистик режим армияси радиоси ўтган август ойида Ливан ҳудудидаги ишғол этилган сарзаминларга мингдан ортиқ ракета учирилганини маълум қилди.
Ал-Манор телеканалининг хабар қилишича, сиоинстик режим радиоси ўтган ой яъни август давомида Ливан жанубидан босиб олинган ҳудудлар томон 1307 та ракета отилгани ва бу Ғазо уруши бошланидан буён энг юқори кўрсаткич эканлигини эътироф қилди.
Сионистик режим ОАВлари ҳам Ҳизбуллоҳ томонидан чоршанба кунги ракет ҳужуми ортидан босиб олинган Фаластин шимолидаги сионистлар яна бир кун бошпаналарда ўтказганликларини тан олди.
Чоршанбага ўтар кечаси Ҳизбуллоҳ ҳаракати Ғазога қарши уруш бошланганидан бери илк марта сионистлар томонидан босиб олинган Фаластин шимолидаги Neot Mordexay аҳоли пунктини Катюша ракеталари орқали нишонга олганини маълум қилди.
Ҳизбуллоҳ шунингдек, Исроил режимининг Аз-Заура яъни босиб олинган Суриянинг Голлан тепликларидаги артиллерия позицияларини Катюша ракеталари билан нишонга олганини эълон қилди.
Исроил режимнинг 2023-йил 7-октярбь куни Ғазо секторига ҳужумлари бошланиши билан Ливан Ҳизбуллоҳи Фаластин ҳудудидаги сиоинстик режим нишонларига қарши кундалик ва оғир амалиётларни амалга оширмоқда.