Ғазодаги шаҳидлар сони 41 минг нафарга яқинлашди
Фаластннинг Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги сионистик режимнинг Ғазога қилган ҳужумларида шаҳид бўлганлар сони 41 минг нафарга етганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомапаниясининг хабар қилишича, Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги, сионистик режим жангариларининг бу сектрга уюштирган ҳужумларида шаҳидлар сони 40 минг 972 кишига ва ярадорлар сони 94 минг 761 кишига етди деб эълон қилди.
Хабарга биноан, сионистик режим босқинчилари сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторида оилаларга қарши 3 та янги қирғин уюштирди ва бу жиноятларда 33 киши шаҳид бўлди ва 145 киши ҳам яраланди. Ал-Жазира ахборот телеканали ҳам ўз мақоласида Илрдания дарёсининг ғарбий соҳилидаги Женин шаҳрининг 70 фоиздан ортиғи ҳам сиоинстик режим ҳужумлари сабабли вайрон бўлган деб ёзди.
Босқинчи сионистик режимнинг булдозерлари бир ҳафтадан ортиқ вақтдан бери қамалда қолган Женининг катта қисмини айниқса, шаҳарнинг кўплаб кўчалари ва инфратузилаларини вайрн қилди. Palestine Post газетаси ҳам ўз хабарида Ноблусда фаластинлик маҳбуслар ва Ғазо аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун митинг ўтказиланини маълум қилди. Бундан ташқари Тел-авивдаги мисли кўрилмаган митингда сионистик режимнинг бош вазирлар маҳкамаси танқидчилари ва гаровга олиналарни озод қилиш бўйича келишув тарафдорлари ҳарбилар билан тўқнашди.