Сионистик режим пропагандаси дунё жамоатчилигини Ғазодаги жиноятларидан қандай бефарқ қолдирмоқда?
Халқаро аудиториянинг онги ва ҳис-туйғуларига таъсир қилиш орқали сионистик режим ташвиқот стратегиялари уларни фаластинликларнинг қатлиомига бефарқ қилиб сионистик режимнинг репрессив сиёсатини билвосита қўллаб-қувватлашигазамин яратган.
Кучли ташвиқот машинасидан фойдаланиб, сионистик режим сўнгги бир неча 10 йилликларда глобал жамоатчилик фикрини шакллантирди ва бу Ғазо бўлгасидаги жиноятлари билан боғлиқ кўплаб фактларни бузиб кўрсатади ёки оммадан яширади. Сионистик режим жамоатчилик эътиборини чалғитиш ва ўз ҳаракатларии оқлаш учун кенг қамровли ташвиқот ва мақсадли стратегиялардан фойдаланишда давом этмоқда. Аммо бу ташвиқот қандай ишлайди ва Исроил режимининг Ғазо секторидаги жинноятларига дунёни бефарқ қилиш учун қандай тактикалар қўлланалиди? Мазкур мақолада Порс тудей сайти 5 та ҳолатни кўриб чиққан.
1. Ижтимоий тармоқларда Фаластин кучларига қарши пропагандадан кенг фойдаланиш
Сионистик режим жамоатчилик фикрини шакллантириш учун кенг ижтимоий медиа пропагандадан фойдаланмоқда. Сионистик режимнинг ташвиқот кампаниялари X ( собиқ Twitter), Instagram ва Facebook ва YouTube каби платформаларда чоп ва нашр этилган минглаб видео ва графикларни ўз ичига олади. Мисол учун томошабинларнинг Фаластин кучларига қарши ҳис-туйғусини уйғотиш мақсадида, ижтимоий тармоқларда мунтазам ва мақсадли контент ишлаб чиқарилиши билан ушбу реклама ва ташвиқотлар Фаластин ҳарбий кучлари ва гуруҳларини ваҳший террорчилар сифатида кўрсатиб, уларни ИШИД террорчи гуруҳи каби гуруҳ билан таққослайди. Иши яҳудийларни ўлдириш эмас, балки мусулмонларни ўлдириш бўлган ИШИД.
2. Аудитория фикрини юридик ва тарихий фактлардан чалғитиш
Сионистик режим ташвиқотининг асосий усулларидан бири тарихий ва ҳуқуқий фактларга шубҳа уйғотишдир. Сионистик режим фаластинликларни 1948-йилда сионистик режимнинг барпо этилиши ва босиб олинган ҳудудлар мақоми билан сукут сақлаш даъвоси каби тарихни инкор этишга ёки бузиб кўрсатишга уриниб, одамларни аниқ бир хулосага келмасликлари учун чексиз баҳсларга жалб қилади. Бу тактика жамоатичилик фикрини Исроил режимининг ҳақиқий масъулиятидан узоқлашишига сабаб бўлади.
3. Фаластиннинг оддий халқини инсонийликдан узоқлашган ва шайтоний қиёфага эга сифатида кўрсатиш
Сионистик режим оддий Фаластин халқини инсонийликдан узоқ сифатида бўлганини иддао қилиб уларни яширин ва шафқатсиз қотиллар ҳама глобал хавфсизликка таҳидид сифатида кўрсатиш орқали ўзининг ҳалокатли ва ноинсоний ҳаракатларини оқлашга уринмоқда.
Бу ташвиқотларда кўпинча фаластинликлар нафратли фикрларга эга ва яҳудий болаларни ўлдириш ҳақида ўйлайдиган қилиб кўрсатилади. Жорий воқеаларни Холокост каби мавзулар билан боғлаб бу турдаги ташвиқот оддий Фаластин фуқароларига нисбатан қўрқув ва нафрат ўйғотишни мақсад қилинган.
4. Оммваий портлашларни ватан ҳимояси сифати асослашга уриниш
Сионистик режим ташвиқотининг марказий шиорларидан бири шундаки, гуё унинг барча ҳарбий ҳаракатлари фақат Фаластин ҳужумларидан ўзини ҳимоя қилишдир."Мактабларингиз ва уйларингизга ракета отилганида яна нима қилган бўлардингиз?" Бу иддаолар Ғарб сиёсатчилари томонидан Исроил режимининг қотилликллари ва портлашларини қўллаб-қувватлаш учун жамоатчилик фикрини ўзгартитириш мақсадида кўп марта такрорланади.
5. Ҳарбий жиноятларида айбловларни инкор этиш ва баҳсни ўзгартириш
Сионистик режим аргументни ўзгартириш ва ёки дарҳол рад этиш орқали уруш жиноятлари, этник тозалаш ва қирғинлар ҳақидаги ҳар қандай айбловларни рад этмоқда. Масалан, журналистлар ёки тинч аҳоли сионистик режим кучлари томонидан ўлдирилган ҳолларда, режим кўпинча бу ҳаракатлар қасддан содир бўлмагани ва улар ўтмишдаги хатолар туфайли содир бўлании даъвоқ илади. Булар сионистик режим ташвиқот усулларининг бир қисми бўлиб, бугунги дунёда хусусан, Ғарб давлатларида кўплаб одамларнинг Ғазодаги мавжуд ҳақиқатларга ноаниқ ва бефарқ бўлишига ва сионистик режим жиноятлари ҳақида тўғри тушунчага эга бўлмасликларига олиб келган.