Сайид Ҳасан Насруллоҳ шаҳид бўлди /қўшимча хабар/
Ливан Ҳизбуллоҳи ўз баёнотида Байрут жанубидаги Зоҳия ҳудуди сионистик режим томондин бомбардимон қилинишида бу ҳаракат Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг шаҳид бўлганини тасдиқлади.
Эрон телерадиокомпаниясинг хабар қилишича. шанба -28 сентябрь Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг идораси Ливандаги Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг шаҳид бўлганини тасдиқловчи баёнотида Ливаннинг 2000-чи йилдаги озодлиги ва 2006 йилда илоҳий ғалабасигача ва бошқа шараф ва қутқарув жанглари, Фаластин, Ғазо ва мазлум фаластинликларнинг қўллаб-қувватлаши ва қаҳрамонлик жангларни, Сайид Ҳасан Насруллоҳ ҳаётининг заррин баргларидан ҳисобланади деб келтирган.
Ҳизбуллоҳ идораси ўз баёнотида Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийга, буюк диний пешволар, мужоҳидлар ва мўъминлар, қаршилик миллати, мужоҳид Ливан халқи, ислом уммати ва барча эрксеварлар ва дунё мазлумлари, у кишининг сабрли оиласига Сайид Ҳасан Насруллоҳни шаҳид бўлгани муносабати билан ҳамрдардлик билдириб, Ҳизбуллоҳ ўзининг энг олий, энг муқаддас ва энг азиз шаҳидига душманга қарши жиҳодни давом эттириш, Ғазза ва Фаластинни қўллаб- қувватлаш ва шарафли Ливанни ҳимоя қилишга ваъда беради деб эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, сионистик режим қирувчи самолётлари кеча жума куни Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган турар жой ҳудудини бомбардимон қилди ва натижада Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ шаҳид бўлди.