Ҳизбуллоҳ Бош котиби ўринбосари: шаҳид Насруллоҳнинг йўли давом этади
Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби ўринбосари Шайх Наъим Қосим биз ўз позицияларимиздан чекинмаймиз ва Фаластинни ҳимоя қилиш доирасида Ғазони қўллаб-қувватлашда давом этамиз деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Ливандаги Ҳизбуллоҳ бош котиби ўринбосари, Шайх Наъим Қосим сўзлаган нутқида Сайид Ҳасан Насруллоҳ ва бир гуруҳ Ҳизбуллоҳ қўмондонларини шаҳид бўлиши муносабати билан Исроил режими Ливан ҳудуди ва тинч аҳолига ҳужум қлиб, АҚШнинг тўлиқ кўмагида жиноят ва қирғинлар содир этмоқда деб эълон қилди.
Агар сионистлар қуруқлик орқали киришга қарор қилсалар қаршилик кучлари қуруқликдаги ҳужумга тайёр деб таъкидлади Ҳизбуллоҳ Бош котиби ўринбосари.
У шунингдек, бизнинг кучимиз жуда катта ва душман бизнинг кучимизга эриша олмагани учун ақлдан озган деб изоҳлади. Шайхс Наъим Қосим қаршилик кучларига хитоб қилиб ишончимиз комилки, биз бир фронтдамиз ва ғалаба қозонамиз. Ҳар қандай вазиятда Ҳизбуллоҳ раҳбари нишонга олинса, Ҳизбуллоҳни тузилиши шундайки, раҳбариятнинг вакиллари ва ўринбосарлари бор деб маълум қилди.
Ҳизбуллоҳ Бош котиби ўринбосари, энг қисқа вақт ичида Ҳизбуллоҳниг янги бош котибини сайланишига ҳам тўхталиб, ишончимиз комилки, душман ўз мақсадига эриша олмайди ва биз бу майдонни ғалаба билан тарк этамиз деб аниқлик киритди.
Ҳизбулоҳ ҳаракатининг ушбу юқори мартабали масъули ўз сўзларида, деди: агар сионистик режим шафқатсиз бўлиш қарори ўз мақсадларига эришади деб ўйласа бу хом хаёлдан ўзга нарса эмас.
Эслатиб ўтамиз, сионистик режим қирувчи самолётлари кеча жума куни Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган турар жой ҳудудини бомбардимон қилди ва натижада Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ шаҳид бўлди.