Ҳизбуллоҳ Бош котибининг ўринбосари: Ал-Ақсо тўфони Ғарбий Осиёдаги ўзгаришларнинг бошланишидир
Ҳизбуллоҳ Бош котиби ўринбосари Ал-Ақсо тўфони амалиёти қаршиликнинг мавжудлиги ва роли орқали Ғарбий Осиёдаги ўзгаришларининг бошланишидир деб таъкидлади.
Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича. Ҳизбуллоҳ Бош котиби ўринбосари Шайх Наъим Қосим бугунги сўзларида босқинчи сионистларнинг Ал -Ақсо тўфони амалиёти олдидан мақсади Фаластин халқининг қаршилигини йўқ қилиш ва геноцидни давом этитириш эди. Душман одиб бораётган иш жанг эмас балки инсонларни оммавий қирғин қишидир деб эълон қилди.
Шайх Наъим Қосим шунингдек қаршилик кучлари босқинчиларга қарши кенг фронтда курашаётгани ҳақида гапириб, Ғазо сектори қаршиликлари ўтган йили барқарор бўлиб, Фаластин халқи ва қаршиликларини енгиб бўлмаслигини исботлади деб изоҳлади.
Ҳизбуллоҳ Бош котиби ўринбосари ўз сўзларида, Эрон сўз ва амалда сионистик режимни парчалаш йўлида қадамлар ташлаётганини эслатиб, Эрон Ислом республикаси қаршиликни қўллаб-қувватлашини кўрсатиш учун " Содиқ ваъда" амалиёти билан Тел-авивни нишонга олди деб қўшимча қилди.
Ўтган 12 ой давомида Исроил режими Ғазода 41 минг 909 фаластинликни шаҳид қилди, уларнинг 60 фоизи болалар ва аёллардир.
Бир йилдан кўпроқ давом этаётган урушдан сўнг сионистик режим томонидан содир этилган сон-саноқсиз жиноятларга қармай, бу режим мазкур урушдан яъни ҲАМОС ҳаракатини йўқ қилиш ва Ғазо секторидаги сионист асирларини қайтариш бўлган мақсадларига эриша олмаган.