Нега Фаластиннинг кейинги авлоди сионистик режимга қарши кучлироқ нафратга эга бўлади?
Ўтган бир йил давомидаги урушнинг Ғазо сектори болаларига таъсирига тўхталиб ўтгагн АҚШ ОАВларидан бири уларнинг келажакдаги Исроил реижимига қарши фикр ва тенденцияларини ўрганиб чиқди.
АҚШнинг "NBC News" нашри мақоласида 2 миллион 200 минг кишилик Ғазо сектори аҳолисининг ярими болалар бўлиб, Исроил режими ҳужумлари туфайли ўтган бир йил ичида 16 минг 900 нафар бола шаҳид бўлганини маълум қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, АҚШда босиладиган бу нашрия бир йиллик урушнинг Ғазо сектори болаларига психологик таъсирини инобатга олиб, Усама Муҳаммад Абу Мустафо деган ғазолик бола Криштиану Роналду каби футбол чемпиони бўлишини истаган болалардан бири эди,аммо Исроил режими уни нафақат фтубл тўпидан, балки бир оёғидан маҳрум қилди деб ёзди.
Ғазолик бола Усама Исроил режимини Ғазога бир йил ортиқ вақтдан бери давом этаётган босқинда жабраланган юз минглаб болалардан бири ҳисобланади деб изоҳлади NBC News. АФШнинг бу нашри Ғазода яшовчи яна бир фаластинлик қиз Ҳанон ҳам Исроил режимининг бомбардимон қилиши натижасида ота -онаси синглиси ҳамда 2 оёғидан айрилган. Бу нашрия шуниндек БМТнинг Болалар Жамғармаси- (YUNISEF) матбуот котиби Jeyms Elder га таяниб, декабр ойи охиригача бўлган ҳисоб -китобларга асосан Ғазода яшовчи камида минг фаластинлик бола портлашлар оқибатида бир ёки икки оёғидан айрилган деб таъкидлаган.
АҚШнинг ушбу нашрияси Ғазо секторида яшаётган фаластинлик болаларнинг халқаро ҳамжамиятнинг сукути туфайли қанча азоб чекаётганига ишора қилиб, фаластинлик болалар энди бу халқаро тартибни қабул қилмайди, чунки бу уларнинг ҳаётини яхшилашига ёрдам бермади ва уларнинг азоб-уқубатларига шифо бўлмайди. Шу боис уларни ҳимоя қилаётган Фаластин қаршиликларига мойилликлари кучайяди ва Исроил режимига нисбатан нафратлари ҳам ортиб боради деб қўшимча қилди.