Ғазо секторида болаларнинг бошсиз жасадлари
Босқчинчи сионистик режимнинг қирувчи самолётлари сўнгги соатларда Ғазога уюштирган ваҳшиёна ҳужумлари кўпгина фаластинлик болаларни бошини танасидан жудо бўлиши ва бу ҳудудда ногиронларнинг шаҳид бўлишига олиб келди.
Ғазо секторидаги Шуҳадо Ал-Ақсо касалхонаси матбуот котиби Халил Дарқон болаларнинг бошсиз жасадлаари ушбу каслахонага топширилганини хабар қилдли. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Шуҳадо Ал-Ақсо калахонаис матбуот котиби ўз сўзларида бу бошсиз болалар жасадлари касалхонаа атрофидаги фаластинлик қочқинлар бошпанасига айланган масжидга сионистик режимнинг шафқатсиз ҳаво ҳужуми қурбонидирлар деб изоҳлади.
Ал-Маёдин телеканалининг мухбири ҳам сионистик режим Ғазо бўлгаси шимолидаги жойлашган Жабалия лагеридаги фаластинликларнинг уйларини бомбардимон қилганини маълум қилди. Хабаргша кўра, бу ваҳший ҳужумида шаҳид бўлганлар орасида ногирон фаластинликлар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 2023-йил 7-октябрдан бери Ғарб давлаларининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши билан сионистик режими Ғазода ҳимоясиз Фаластин халқига қарши янги оммавий қирғинни бошлади. Сўнгги маълумотларига биноан сионистик режимнинг Ғазо секторига қилган ҳужумларида ҳозиргача 41 мингдан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлиб, 96 мингдан ортиқ жароҳатланган.