Сионистик режим мос ракеталар тақчиллигига дуч келган
(last modified Wed, 16 Oct 2024 12:27:54 GMT )
октябр 16, 2024 17:27 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим мос ракеталар тақчиллигига дуч келган
    Сионистик режим мос ракеталар тақчиллигига дуч келган

Инглиз тилида босиладиган газеталардан бири ўз мақоласида, сионистик режимни ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари камчилиги муаммоларига дуч келганини таҳлил қилди.

Financial Times нашри соҳа етакчилари, собиқ ҳарбий амалдорлар ва таҳлилчилар сўзларидан иқтибос келтириб, сионистик режим ҳужумларга қарши туриш учун ҳаво мудофаа тизимини кучайтиришга уринар экан, тўхтатувчи ракеталар тақчиллигига дуч келмоқда деб ёзди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бу газета шунингдек, АҚШ Исроилнинг ҳимоя қалқонидаги бўшлиқни ёпишга ёрдам беришга уринмоқда, шу туфайли. якшанба куни  Financial Times газетаси Исроил томонидан босиб олинган ҳудудларда  ТАД- THAAD ракетага қарши тизими жойлаштирилишини эълон қилди.

Сионистик режим 1октябр Эрон Ислом республикасининг ушбу режим позицияларига қарши ракета амалиёти чоғида, Эрон томонидан учирилган 180 баллистик ракетини тутиб олишда муваффақиятга эриша олмади деб тан олга бу газета.

Газета таҳлилчлар сўзларига таяниб, мазкур амалиётда Наватим ҳаво базасига деярли 36 та ракета тегди ва яна бир ракета Моссад қароргоҳидан 700 метр узоқликда портлади деб изоҳлади.

Айни пайтда, Financial Times газетаси АҚШ собиқ мудофаа расмийси Дана Стролдан иқтибос келтириб: Исроилда ўқ-дорилари масаласи жуда жиддий. Агар Эрон Исроил ҳужумларига жаво қайтарса ва Ҳизбуллоҳ унга қўшилса, Исроил ҳво ҳужумидан мудофаа тизими босим отсида қолади деб таъкидлади.

У шунингдек АҚШнинг ўқ-дорилар захираси чексиз эмас у бир вақтнинг ўзида Украина ва Исроилга қурол етказиб  бериша давом эта олмайди. Биз инқирозли нуқтага етдик деб хулоса қилди.