Оташкесим режасида АҚШ ва сионистик режим фирибгарлик ва ғирромлик қилмоқда
(last modified Sat, 02 Nov 2024 12:11:30 GMT )
ноябр 02, 2024 17:11 Asia/Tashkent
  • Оташкесим режасида АҚШ ва сионистик режим фирибгарлик ва ғирромлик қилмоқда
    Оташкесим режасида АҚШ ва сионистик режим фирибгарлик ва ғирромлик қилмоқда

Фаластиннинг ҲАМОС исломий қаршилик ҳаракати етакчилари Ғазодаги урушнинг давом этиши ва ўт очишни тўхатиш келишувига эришилмаслигининг асосий сабаби АҚШ ва сионистик режимнинг саботажи ва ғирромлигидир деб таъкидладилар.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича.  ҲАМОС расмийлари  шунингдек воситачи мамлакатларниг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича ҳаракатларинига тўхталиб, Миср  ва Қатар бир неча кунлик оташкесим, ёрдамни кўпайтириш ва асирларни қисман алмашиш бўйича таклифлар билан чиқди, аммо бу таклифлар ҳарбий ҳаракатларни бутунлай тўхтатиш ва сионистик режимнинг Ғазодан чиқиб кетиши ва қочқинларни қайтаршни ўз ичига олмайди деб эълон қилдилар.

Талифлар ҳатто одамларни хавфсизлик, ёрдам ва ўтиш жойларини хусусан Рафаҳ ўтиш жойини очишга бўлган эжҳтиёжларига жавоб бермайди..

Шу ҳолда, Ливан ҳукумати Бош вазири Нажиб Мийқотий БМТнинг Жанубий Ливнадаги тинчликпарвар кучлари / (UNIFEL)  қўмондони "Aroldo Lazaro"  билан учрашувида сионистик режимнинг тажовуз кўламининг Ливаннинг турли ҳудудларига кенгайиши бу режимнинг 1701-сонли резолюцияни тўлиқ амалга оширишига тайёргарлик кўришда ўт очишни тўхтатишга эришиш учун қилинган барча саъй -ҳаракатларига қарши эканлигини яна бир бор тасдиқлади деб  маълум қилди.

Ливан Бош вазирининг изҳороти эса АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен музокаралар Ливанда ўт очишни тўхтатиш бўйича " яхши натижалар" га эришганини даъво қилганидан кейин янгради.