Ироқнинг Мўсул шаҳрига қарши ИШИД террористлари уюштирган ҳужумлари қайтарилди
ноябр 27, 2016 19:24 Asia/Tashkent
Мўсулда Ироқ армияси ва террористлар ўртасида юз берган тўқнашувларда яна ўнлаб террорист йўқ қилинди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Ироқнинг терроризмга қарши ташкилоти қўмондони Абдулваҳоб Ассоъидий Ироқ шимолидаги Найнаво вилояти маркази Мўсул шаҳри минтақаларига қарши ИШИД террористлари ҳужумлари қайтарилди ва бу тўқнашувларда 40 дан ортиқ ИШИД аъзолари нобуд бўлди деб эълон қилди.
Ассоъидийига кўра, ИШИД террористлари Мўсул шарқидаги Алмасориф ва Алқоҳира минтақаларида Ироқнинг тероризмга қарши кураш ҳарбийларига ҳужум қилишни мақсад қилишганди. Бу минтақа террористлардан озод этилган.