Суриядаги ўзгаришларнинг сўнгги хабарлари. Дамашқ қулашидан Сурия мухолифати позицияларигача /1/
-
Суриядаги ўзгаришларнинг сўнгги хабарлари. Дамашқ қулашидан Сурия мухолифати позицияларигача /1/
Суриянинг қуролли мухолифати бу мамлакат пойтахти Дамашқ шаҳрини эгаллаб олди ва шундан кейин ахборот манбалари Сурия президенти Башор Асаднинг бу мамлакатни тарк этганини эълон қилди.
* Бугун эрталаб ОАВлари Сурия президенти Башор Асадни Сурияни тарк этгани ва қуролли гуруҳларни бу мамлакат пойтахти Дамашққа етиб келгани ҳақида хабар тарқатди.
* Дамашқ қуролли мухолифат томонидан назоратга олинган Дамашқ халқаро аэропортидаги барча парвозлар тўхтатилди ва бу аэропорт ходимлари жўнаб бошқа жойга кетган.
* Қуролли гуруҳларга алоқадор ОАВлари Сурия радио ва телевиденияси биносига кириб буни назоратга олганликларини билдирди.
* Хабар манбалари Сурия мухолифати бу мамлакат фуқароларининг Дамашққа шимолдан боришга рухсат бермаётганини эълон қилди.
* Сурия мухолифати ҳам Ҳомс шаҳрининг тўлиқ қўлга киритганини эълон қилди.
* Сурия мухолифати Дамашқдаги Сайидноё қамоқхонасидан маҳбуслар қочиб кетганини хабар қилди. Сурия мухолифати Риф Дамашқдаги Адра марказий қамоқхонаси эшиклари барча маҳбуслар учун очиқлганнини эълон қилди.
* Аж-Жулоний номи билан танилган Аҳмад Аш-Шаръ ўз қўмондонлиги остидаги қуролли кучлардан Сурия марказлари ва давлат муассасааларига яқинлашамасликни сўради ва ҳокимият расман ўтказилгунига қадар собиқ бош вазири ишлар бошқаруви билан шуғуананишни буюрди.
* Сурия Бош вазири Муҳаммад Аж-Жалолий қуролли гуруҳлар бу мамлакат пойтахти Дамашқни назорат остига олганидан сўнг, ҳокимият тинч йўл билан ўтказилганини эълон қилди. Аж-Жалолий сўзларининг бошқа қисмида Сурия фуқаролари давлат мулкига зарар етказмасликлари керак. Сурия халқи ҳар қандай қарор қабул қилмасин. ҳукумат ҳамкорлик қилишга тайёр деб аниқлик киритди.