Байрут шаҳридаги шикастланган мактаблар Ҳизбуллоҳ ёрдамида талабаларни қабул қилишга тайёрланмоқда
-
Байрут шаҳридаги шикастланган мактаблар Ҳизбуллоҳ ёрдамида талабаларни қабул қилишга тайёрланмоқда
Ливанда ўт очиўни тўхтатиш эълон қилиниши ва сионистик режимининг бу давлатга ҳужумлари тугатиши билан Байрут шаҳрининг жанубий чеккасидаги мактаблар ўз қайта бошлашга ҳозирлик кўрмоқда.
Ливаннинг Ҳизбуллоҳ кучлари ёрдамида Байрут шаҳрининг жанубий чеккалари кўчаларида йўлларни очиш ва вайроналарни олиб ташлаш ишлари якунлангач, бу ҳудуддаги мактаблар ўқув йилнинг қайта тикланиши ҳақида расман эълон қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, худди шу контексда Байрут чеккасидаги ўрта мактаб директорлар кенгаши аъзоси, Самир Фуоз деди: биз тик турибмиз ва сионистик режим бу ҳудудларда қанчалик вайронгарчиликлар келтирмасин биз уни аввалгидан ҳам обод ва гўзалроқ қиламиз. Бизнинг бу иродамизни ҳеч ким тўхтата олмайди, бизнинг куч-қудратимизга қарши туролмайди, чунки биз шу заминда бормиз ва яшаяпмиз.
Фуаз яна қанча мактаб фойдаланишга яроқлилигини ва бу мактаблардан қанча ўқувчи фойдаланиши мумкинлигини аниқлаш учун бутун минтақаданн статистик маълумотлар олинади.
Мактаблар ўқувчиларга келажак авлод сифатида Ливан халқи ўз шаъни, қадр-қимматини сақлаб қолиш ва улар учун муносиб ҳаёт қуриш учун қанча қурбонлик қилганини ўргатади деб фикрини билдирди Самир Фуоз.
Сионистик режимнинг сентябр ойида Ливанга ҳужумлари бошланиши билан, бу мамлакат ҳукумати Байрут ва унинг чеккасидаги барча давлат ва хусусий мактаблар, таълим марказлари ва университеларида юзма-юз ўқитишни тўхтатиб, уни масофавий таълимга алмаштиришга қарор қилди.